2021 йилда моддий ёрдам ва ЖШДС қандай ўзгарди

preview

Йил давомида МҲЭКМ миқдори бир неча маротаба ўзгарди. 2021 йил бошида у 679 330 сўмни ташкил қилди, 1 февралдан бошлаб 747 300 сўмгача ўсди, 1 сентябрдан эса 822 000 сўмни ташкил этди. Ушбу ўзгаришларни ҳисоботда қандай акс эттиришни “Норма” экспертлари  Татьяна ЛЫМАРЕВА ва Дилором САИДОВА тушунтиришди:

- Солиқ базаси ва ЖШДСнинг йил давомида ўзгаришини мисолда кўриб чиқамиз.

Фараз қилайлик, корхона ходимга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун 6 млн сўм миқдорида моддий ёрдам тўлади:

  • январда - 3 млн сўм;
  • октябрда - 3 млн сўм.

1. Январда моддий ёрдам тўлашда ЖШДСни ҳисоблаб чиқарамиз.

Бунда қуйидагиларни инобатга оламиз:

  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам - бу жисмоний шахснинг бошқа даромади ;
  • моддий ёрдам тўлаш санасида, яъни январда:

- солиқ солинмайдиган чегара 4,22 МҲЭКМни ташкил этган ;

-  МҲЭКМ - 679 330,00 сўм.

Имтиёзли даромаднинг суммаси 2 866 772,60 сўмга (679 330 х 4,22) тенг.

Тўланган моддий ёрдам имтиёзли даромаддан 133 227,4 сўмга ошади. Фарққа 12% ЖШДС ставкасини қўллаймиз. Солиқ суммаси  15 987,29 сўмни ташкил этади.

2. МҲЭКМ февралда оширилиши муносабати билан ҳисобланган ЖШДСни қайта ҳисоблаб чиқарамиз.

2021 йил 1 февралдан бошлаб МҲЭКМ 747 300,00 сўм миқдорида белгиланган.

ЖШДС ҳар ойда ўсиб борувчи якун билан ҳисоблаб чиқарилиши боис, имтиёзли даромадни оширилган МҲЭКМдан келиб чиққан ҳолда қайта ҳисоблаб чиқариш ва илгари ҳисобланган солиққа тузатиш киритиш зарур.

МҲЭКМ февралда оширилгандан кейин солиқ солинмайдиган даромад  3 153 606,00 сўмни (4,22 х 747 300) ташкил этди.

Солиқ солинадиган даромад нолга тенг, сабаби имтиёзли моддий ёрдам суммаси ходимга жорий йилнинг январь ойида тўланган моддий ёрдам суммасидан ошган.

3. Октябрда жисмоний шахсга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун иккинчи моддий ёрдам тўланди.

Октябрь ойида 1 сентябрдан бошлаб МҲЭКМ (822 000,00 сўм) ўзгарганлигини ҳисобга олган ҳолда имтиёзли чегара - 3 468 840 сўмни (822 000 х 4,22) ташкил этади.

Иккинчи моддий ёрдам ҳисоблангандан кейин унинг умумий суммаси 6 млн сўмни ташкил этди ва 2 531 160 сўм (6 000 000 – 3 468 840) миқдорида солиқ солинадиган даромад ҳосил бўлди.

12% ставка бўйича ЖШДСни ушлаб қоламиз: 2 531 160 х 12% = 303 739,20 сўм.

Аниқ кўриниши учун барча ҳисоб-китобларни жадвалга жамлаймиз:

 Ой

Сумма, сўм

МҲЭКМ

Имтиёз чегараси МҲЭКМда

Имтиёзли сумма

Солиқ солинадиган даромад

ЖШДС (12%)

ЖШДСга тузатиш киритиш

Январь

3 000 000

679 330

4,22

2 866 772,60

133 227,40

15 987,29

Февраль

747 300

4,22

3 153 606,00

0

(15 987,29)

Сентябрь

822 000

4,22

3 468 840,00

0

_

Октябрь

6 000 000

822 000

4,22

3 468 840,00

2 531 160,00

303 739,20

4. Ҳисоботда акс эттириш:

  • Январда 3 млн сўм моддий ёрдам ҳисобланди.

Ҳисоб-китобга 2-илова

Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари

ЁЙИЛМАСИ

Кўрсаткич номи

Сатр коди

Имтиёзлар қўлланилган жисмоний шахслар сони

Даромад суммаси

Имтиёзлар суммаси - жами (020-сатр + 050-сатр)

010

X

2 866 772,60

шу жумладан:

X

X

а) СКга мувофиқ - жами (030-сатр + 040-сатр):

020

X

2 866 772,60

–СКнинг 378-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (0301 - 03…-сатрлар йиғиндиси) х

030

X

2 866 772,60

шу жумладан:

X

X

7660 – (СК 378-м.) 1-банд 3-хатбошиси ушбу Кодекснинг 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда моддий ёрдам суммалари, – солиқ даври учун МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда

0301

1

4,22 х 679 330 = 2 866 772,60

  • Февралда МҲЭКМ ўзгарди (747 300 сўм).

Ҳисоб-китобга 2-илова

Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари

ЁЙИЛМАСИ

Кўрсаткич номи

Сатр коди

Имтиёзлар қўлланилган жисмоний шахслар сони

Даромад суммаси

Имтиёзлар суммаси - жами (020-сатр + 050-сатр)

010

X

3 000 000,00

шу жумладан:

X

X

а) СКга мувофиқ - жами (030-сатр + 040-сатр):

020

X

3 000 000,00

–СКнинг 378-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (0301 - 03…-сатрлар йиғиндиси) х

030

X

3 000 000,00

шу жумладан:

X

X

7660 – (СК 378-м.) 1-банд 3-хатбошиси ушбу Кодекснинг 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда моддий ёрдам суммалари, – солиқ даври учун МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда

0301

1

3 000 000,00

0302

  • Сентябрда МҲЭКМ ўзгарди (822 000 сўм).

  • Октябрда иккинчи моддий ёрдам ҳисобланди. Моддий ёрдамнинг умумий суммаси 6 млн сўмни ташкил этди.

Ҳисоб-китобга 2-илова

Жисмоний шахсларнинг солиқ солишдан озод этилган даромадлари

ЁЙИЛМАСИ

Кўрсаткич номи

Сатр коди

Имтиёзлар қўлланилган жисмоний шахслар сони

Даромад суммаси

Имтиёзлар суммаси - жами (020-сатр + 050-сатр)

010

X

3 468 840,00

шу жумладан:

X

X

а) СКга мувофиқ - жами (030-сатр + 040-сатр):

020

X

3 468 840,00

–СКнинг 378-моддаси бўйича (банди ва имтиёз мазмуни кўрсатилади) (0301 - 03…-сатрлар йиғиндиси) х

030

X

3 468 840,00

шу жумладан:

X

X

7660 – (СК 378-м.) 1-банд 3-хатбошиси ушбу Кодекснинг 377-моддасида кўрсатилган бошқа ҳолларда моддий ёрдам суммалари, – солиқ даври учун МҲЭКМнинг 4,22 бараваригача миқдорда

0301

1

4,22 х 822 000 = 3 468 840,00

0302

Эътибор беринг

Ҳисобланган моддий ёрдам суммасини қуйидагиларда акс эттиришни унутманг:

  • ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби 012-сатрида “Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар (СКнинг 375 (дивиденд ва фоизлардан ташқари), 376 ва 377-моддалари) (Ҳисоб-китобга 6-илованинг 4-устуни);
  • Ҳисоб-китобга 6-илованинг ўзгартирилган шаблони 5-устуни - “Ҳар бир жисмоний шахс кесимида ҳисобланган мулкий (дивиденд ва фоизлардан ташқари), моддий наф тарзидаги ва бошқа даромадлар ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида маълумот.

Энди Маълумотнинг 4-устунида моддий наф тарзидаги даромадлар, бошқа даромадлар ҳисобланган жисмоний шахсларнинг ЖИШШРларини кўрсатиш зарур.

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ ЖШДС ва ижтимоий солиқ /ru/publish/doc/text173883_2021_yilda_moddiy_erdam_va_jshds_qanday_uzgardi