Қайси 19 та хизматларни божхоначилардан ЯИДХП орқали олиш мумкин

preview

Давлат божхона қўмитаси ўзининг айрим хизматларини ЯИДХП орқали кўрсатади. Қулай бўлиши учун buxgalter.uz уларни жадвалга жамлади:

т/р

Хизмат номи

Мақсади

Қиймати

Бажариш муддати

ЭРИ калити

1

Ўзбекистон ҳудудига т/й транспорт воситаси орқали олиб кирилаётган юк ҳақида маълумот олиш >>

Жисмоний ва юридик шахслар т/й вагони ёки контейнер рақами бўйича юклар жойлашган жойи ва мақоми ҳақида маълумот олишлари мумкин

Бепул

Дарҳол, автоматик тарзда

Зарур эмас

2

Ўзбекистон ҳудудида автотранспорт воситаси орқали олиб кирилаётган юк ҳақида маълумот олиш  >>

Жисмоний ва юридик шахслар автотранспорт воситасининг давлат рақами бўйича юкнинг жойлашган жойи ва мақоми ҳақида маълумот олишлари мумкин

Бепул

Дарҳол, автоматик тарзда

Зарур эмас

3

Божхона чегараси орқали товарлар ва транспорт воситаларини автомобиль транспортида олиб ўтишда олдиндан электрон маълумот тақдим этиш  >>

Тадбиркорлар олиб ўтилаётган товарлар ҳақида олдиндан электрон маълумотларни юборади ва электрон тасдиқни ва идентификация кодини  олади. Код божхона постида рўйхатдан ўтиш пайтида тақдим этилади

 

Бепул

Дарҳол, автоматик тарзда

Зарур

4

Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларни электрон декларациялаш  >>

Жисмоний ва юридик шахслар учун хизмат БЮДни электрон шаклда топшириш имконини беради

Бепул

3 иш куни ичида

Зарур

5

Чет эл товарларининг ҳаракатига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш ҳақида ҳабарнома бериш  >>

Жисмоний ва юридик шахслар режалаштирилаётган товарларни автотранспортда олиб ўтилиши ҳақида олдиндан хабардор қиладилар. ДБҚ ҳар бир ТВга идентификация кодини беради, уни божхона чегарасида тақдим этиш зарур бўлади

Бепул

1 иш куни ичида

Зарур

6

Почта декларациясини электрон шаклда тўлдириш  >>

Почта алоқаси операторлари ва провайдерлари учун хизмат. Ариза берувчи халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларига тегишли ҳужжат (CN22, CN23 божхона декларациялари ва тижорат ҳужжатлари) маълумотларини тақдим этади, кейинчалик божхонада тақдим этиш учун идентификация кодини олади

Бепул

15 дақиқа ичида

Зарур

7

Рўйхатга олинадиган почта жўнатмаларини қидириш  >>

Хизмат жисмоний ва юридик шахсларга почта жўнатмасини унинг хос рақами (штрих код рақами, трекинг) бўйича кузатиб бориш имконини беради

Бепул

Дарҳол, автоматик тарзда

Зарур эмас

8

Божхона омборлари, эркин омборлар ва бож олинмайдиган савдо дўконлари реестри  >>

Ариза берувчи маълумотнома ахборотини олади

Бепул

Дарҳол, автоматик тарзда

Зарур эмас

9

Чет эл товарларининг ҳаракатига божхона тўловлари тўланишини таъминлаш бўйича корхоналар маълумотномасига корхонани киритиш учун электрон мурожаат юбориш  >>

Тадбиркорлар маълумотномага корхонани киритиш учун ҳудудий божхона бошқармасига ариза беришлари мумкин

Бепул

10 иш куни ичида

Зарур

10

Декларацияловчи шахслар рўйхати  >>

Ариза берувчи божхона органига унинг номидан БЮД тақдим этишлари мумкин бўлган шахслар рўйхатини юборади

Бепул

1 иш куни ичида

Зарур эмас

11

Божхона тўловлари бўйича солиштирув далолатномалари >>

Хизмат юридик шахсларга божхона органлари депозитларидаги пул маблағлари ҳақида маълумот олиш ва божхона тўловлари бўйича солиштирув далолатномасини юклаб олиш имконини беради

Бепул

1 иш куни ичида

Зарур эмас

12

Божхона тўловларини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини олиш учун мурожат юбориш  >>

ҚҚС тўловчилар импорт ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш имкониятига эга бўлиш учун ДБҚга ариза ҳамда ҚҚС тўланиши таъминланишини тасдиқловчи ҳужжатни топширишлари мумкин

Кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасидан фоизлар ҳисобланади

5 иш куни ичида

Зарур

13

БҲМ ошганда ҳамда амал қилиш муддати тугаши муносабати билан божхона тўловлари тўланишини таъминловчи ҳужжатни янгилаш

  >>

Хизмат божхона божлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни олиш ва божхона божлари тўланишини таъминлаш суммасига тегишли тузатишлар киритиш бўйича мурожаат қилиш имконини беради

Бепул

10 кун ичида

Зарур

14

Божхона омборхонаси фаолиятига янги лицензия олиш  >>

Юридик шахслар лицензия олиш учун ариза беришлари мумкин

Аризани кўриб чиқиш учун БҲМнинг 50%и

20 кун ичида

Зарур

15

Эркин омбор фаолияти учун янги лицензия олиш  >>

16

Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолияти учун янги лицензия олиш  >>

17

Бож олинмайдиган савдо дўкони фаолияти учун лицензияни қайта расмийлаштириш  >>

Хизмат юридик шахсга лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда лицензия олиш учун ариза бериш имконини беради  

Бепул

5 кун ичида

Зарур

18

Эркин омбор фаолияти учун лицензияни қайта расмийлаштириш  >>

19

Божхона омборхонаси фаолияти учун лицензияни қайта расмийлаштириш  >>

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади


Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма Бош бухгалтер учун эслатма /ru/publish/doc/text173961_qaysi_19_ta_hizmatlarni_bojhonachilardan_yaidhp_orqali_olish_mumkin