1 декабрдан давлат божлари камайтирилади (жадвал)

preview

Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.2021 йилдаги 661-сон қарори 2021 йил 1 декабрдан бошлаб айрим давлат хизматларини кўрсатишда тўлов миқдорларининг камайтирилишини назарда тутади. Бу ҳақда norma.uz портали хабар берди: 

№ 

Давлат хизмати номи

Йиғим миқдори (янги таҳрирда)

Йиғим миқдори (амалдаги таҳрирда)

НҲҲ номи

1

Уй-жойга мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери дубликатини бериш

БҲМнинг 10%и

1 БҲМ

Ўзбекистон Республикасида давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш қоидалари (1.03.1993 йилдаги 114-сон ВМҚ билан тасдиқланган)

2

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига лицензия дубликатларини бериш

БҲМнинг 10%и

2,5 БҲМ

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар  ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом (16.07.2003 йилдаги 315-сон ВМҚ билан тасдиқланган)

3

Чет тилини билиш даражаси тўғрисида малака сертификати дубликатини бериш

БҲМнинг 10%и

0,5 БҲМ

Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом (31.12.2013 йилдаги 352-сон ВМҚ билан тасдиқланган)

4

Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия дубликатини бериш ва қайта расмийлаштириш

Дубликат учун- БҲМнинг 10%и; қайта расмийлаштириш учун – БҲМнинг 25%и

0,25 БҲМ

Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом (9.03.2009 йилдаги 60-сон ВМҚ билан тасдиқланган)

5

Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассис малака сертификатини қайта расмийлаштириш, дубликатини бериш учун

10% БРВ

0,5 БҲМ

Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис малака сертификати бериш тартиби тўғрисида низом (15.09.2014 йилдаги 263-сон ВМҚ билан тасдиқланган)

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 1.12.2021 йилдан кучга киради.

Norma.uz материаллари асосида

Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text174899_1_dekabrdan_davlat_bojlari_kamaytiriladi_jadval