Полезное для бухгалтера в ноябре:
Илгариги иш жойидан маълумотнома бўлмаса, қўшимча ЖШДС ҳисоблаш зарурми
Олдинги йил учун аудиторлик текшируви чоғида янги қабул қилинган ходимларга 2020 йил давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун моддий ёрдам, уларнинг баъзиларига эса - бола туғилиши ва оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан моддий ёрдам тўланганлиги аниқланди. Корхонанинг бухгалтерия ва кадрлар хизматлари ушбу ходимлардан илгариги иш жойидан Жисмоний шахсга тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотномани сўраб олишмаган. Бу ҳолда қўшимча ЖШДС ҳисоблаш юзага келиши ёки келмаслигини “Норма” экспертлари Татьяна ЛИМАРЕВА ва Дилором САИДОВА тушунтиришди:
- 2019 йилгача ЖШДС шкаласи зарур бўлиб, ходим йил мобайнида асосий иш жойини ўзгартирган тақдирда илгариги иш жойидан даромадлар тўғрисидаги маълумотномани олиб келиши керак бўлган. Акс ҳолда ЖШДС энг юқори шкала бўйича ҳисоблаб чиқарилар, бу ходимнинг ўзига зарар келтирарди.
2019 йилдан ЖШДС шкаласи бир текис бўлди, бироқ маълумотномани тақдим этиш ҳақидаги талаб сақланиб қолди . У бир қарашда, солиқ суммасига таъсир кўрсатмаса, уни нима сабабдан тақдим этиш керак?
Янги ишга қабул қилинган ходим дастлабки иш ҳақи ҳисоблангунига қадар даромадлар тўғрисидаги маълумотномани ёки СТИРни тақдим этмаса, у ҳолда ЖШДС имтиёзлар қўлланилмаган ҳолда ушлаб қолиниши керак . Бундан келиб чиққан ҳолда, ходим қуйидаги имтиёзларни йўқотади:
- моддий ёрдамнинг (соғлиққа шикаст етганда, бола туғилиши ва никоҳдан ўтиши муносабати билан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун) солиқ солинмайдиган суммаси тарзида 2020 йилда МҲЭКМнинг 7,5 баравари миқдорида ва 2021 йилда МҲЭКМнинг 4,22 баравари миқдорида ;
- айрим тоифадаги солиқ тўловчилар учун солиқ солинадиган жами даромадни МҲЭКМнинг 1,41 бараварига камайтириш тарзида .
Маълумотнома тақдим этилган тақдирда бухгалтерия солиқ суммасини илгари асосий иш жойида олинган даромадлар инобатга олинган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилиши керак .
Шу тариқа, агар ЖШДС бўйича имтиёзлар қўлланилса, текширувларда қўшимча ЖШДС ҳисоблашлардан ва солиқ ҳисоботини қайта ҳисоб-китоб қилиш ва қайта топшириш билан боғлиқ оворагарчиликдан қочиш учун бухгалтерлар СКнинг 388-моддаси талабларини унутмасликлари лозим.
Кадрлар хизматлари ишга қабул қилишда, илгари 2019 йилгача бўлгани каби, ходимлардан Тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган ЖШДС суммалари тўғрисидаги маълумотномани сўраб олишлари лозим. Агар у бўлмаса, ходимларни моддий ёрдамни имтиёзларсиз олишлари ҳақида огоҳлантиришлари зарур.
- ЖШДС бўйича имтиёз суммасига тузатиш киритиши;
- 2021 йил сентябрь учун қўшимча ЖШДС ҳисоблаши ҳамда ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини қайта тошириши лозим.