Полезное для бухгалтера в ноябре:
Etk.minjust.uz ишламаганда текширувларни рўйхатга олиш китоби қандай юритилади
“Солиқчилар корхонага текширув билан келишди. Илгари текширувларни рўйхатга олиш китоблари бўлган, кейин уларнинг ўрнини махсус интернет-ресурс эгаллади. Солиқчилар ҳозир корхонадаги текширувларни рўйхатга олишлари керакми? Улар тегишли ёзувларни қайси ҳужжатга киритишлари керак?”.
Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА тушунтирди:
- “Агар солиқчилар сизга сайёр солиқ текшируви ёки солиқ аудити билан келишса, улар мажбурий тартибда ўз ҳаракатлари тўғрисидаги ёзувни Текширувларни рўйхатга олиш китобига киритишлари керак. У электрон ёки қоғоз шаклда бўлиши мумкин.
Техник имконият мавжуд бўлганда мажбурий тартибда текширишларни рўйхатга олиш китобининг электрон шакли тўлдирилади. Бунда қоғоз шаклини тўлдириш талаб этилмайди. .
Бироқ ҳали техник имконият бўлмаганлиги боис, бунинг учун мўлжалланган etk.minjust.uz сайти ишламаган тақдирда, қоғоз шаклидаги Текширувларни рўйхатга олиш китоби тўлдирилиши керак. У хўжалик юритувчи субъектнинг ўзи томонидан юритилади .
Текширувларни рўйхатга олиш китоби :
- 07.11.2011 йилдаги 246-мх-сон Буйруққа 1-илова билан белгиланган намунага мувофиқ бўлиши, қаттиқ муқова билан қопланган ва рақамланган, тикилган, варақлар сони ва китобни юритиш санаси кўрсатилган ҳолда хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг имзоси ва муҳри (агар у мавжуд бўлса) билан тасдиқланган бўлиши керак;
- хўжалик юритувчи субъектнинг тўлиқ номи, унинг жойлашган жойи (почта манзили) ва СТИРи тўғрисида маълумотларни ўз ичига олиши лозим.
2022 йил 1 январдан бошлаб текширувларни рўйхатга олиш китоби электрон шаклда пайдо бўлади, деб ўйлайман. Сабаби - айнан шу санадан бошлаб 15.09.2021 йилдаги ПФ-6314-сон Фармон билан тасдиқланган янги тартиб кучга киради. Унда Текширувларни рўйхатга олиш китобининг ҳисоби бизнес-омбудсман томонидан электрон шаклда юритилиши назарда тутилган. Бу вақтга қадар ушбу ҳужжатни юритиш ва тўлдиришнинг янги тартиби тасдиқланган бўлиши керак.
Бундан ташқари, ҳозирнинг ўзидаёқ солиқ текширувлари ва солиқ аудити Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизими орқали бизнес-омбудсманни хабардор қилиш орқали ўтказилмоқда. Бундан давлат рўйхатидан ўтмаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар мустасно. Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида текширувни рўйхатдан ўтказиш рақами эса мажбурий тартибда сайёр текширув ёки солиқ аудитини ўтказиш тўғрисидаги буйруқда кўрсатилган бўлиши керак .
- Сайёр текширув чоғида ўзини қандай тутиш керак;
- Тадбиркор хронометраж тўғрисида билиши керак бўлган маълумотлар;
- Сайёр текширув натижалари устидан шикоят қилиш мумкинми;
- Бухгалтер солиқ аудити тўғрисида нималарни билиши зарур;
- Эслатма. Солиқ аудитини ўтказишда солиқ инспекторларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
- Солиқ аудити натижалари устидан қандай шикоят бериш мумкин.
Олег ГАЕВОЙ тайёрлади