Кўчмас мулк рўйхатдан ўтказилган манзилда иш юритиш талабини қандай бажаряпсиз

preview

“Менинг ҳолатимни текшириш” интерактив сервисида “Солиқ тўловчининг давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда мавжуд эмаслиги” мезони рўпарасида “қизил белги” қўйилган. Ранг “яшил”га ўзгариши учун солиқ тўловчи нима қилиши керак? Buxgalter.uz илтимосига биноан саволга ДСҚ ҚҚС маъмурчилиги бошқармаси катта солиқ инспектори Фазлиддин ШАМСИЕВ жавоб берди:

 

- “СКнинг 128-моддасига мувофиқ юридик шахслар ўзлари жойлашган ердаги ва уларнинг алоҳида бўлинмалари жойлашган ердаги солиқ органларида ҳисобга қўйилади.

“Солиқ тўловчининг давлат рўйхатидан ўтказилган манзилда мавжуд эмаслиги” мезони рўпарасида “қизил белги” Кадастр агентлигининг маълумотлар базасида юридик шахснинг кўчмас мулки тўғрисидаги маълумот мавжуд эмаслигидан далолат беради. 2021 йил 23 декабрдан бошлаб бундай солиқ тўловчиларда ҚҚС тўловчиси гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатилади ва уни олиш учун ариза рад этилади.

Юридик шахсда кўчмас мулк мавжудлиги тўғрисида маълумотни davreestr.uz сайти ёрдамида ҳам текшириш мумкин. Бунинг учун сизга объектнинг кадастр рақами ёки СТИР талаб этилади.

Агар ташкилотингизда кўчмас мулк бўлса, лекин қандайдир сабабга кўра Кадастр агентлигида ҳозирча у ҳақда маълумотлар бўлмаса, кадастр паспортини олиш учун ҳужжатларни топширинг. У олингандан кейин махсус базага маълумотлар автоматик тарзда келиб тушади.

Агар кўчмас мулк мавжуд бўлмаса, ижара шартномаси тузинг ва уни ijara.soliq.uz сайтида рўйхатдан ўтказинг”.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети Солиқ тўловчининг кабинети /ru/publish/doc/text175839_kuchmas_mulk_ruyhatdan_utkazilgan_manzilda_ish_yuritish_talabini_qanday_bajaryapsiz