2021 йилдаги 12 та НҲҲнинг хусусий тиббиёт соҳасига таъсири

preview

Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга йўналтирилган чоралар хусусий тиббиёт муассасаларига қандай таъсир кўрсатганлигини buxgalter.uz жадвалида кўринг:

НҲҲ

Нима ўзгартирилди

Шарҳга ҳавола

1

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низом (АВ рўйхат рақами 2649-6, 11.10.2021 й.)

Тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси тасарруфига ўтказилди.

Аттестация - ихтиёрий асосда.

Аттестация комиссиялари йиғилишларининг йиллик жадвали Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сайти ва ОАВда 15 январга қадар эълон қилинади

>>

2

30.09.2021 йилдаги ПФ-6318-сон Фармон

 “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”

Юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб кириладиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари учун божхона божи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 январга қадар узайтирилади. Юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги стоматология ва косметология асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари 2021 йил 1 октябрдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинади

>>

3

17.09.2021 йилдаги 578-сон ВМҚга илова

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳамширалик иши фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом

2021 йил 1 июлдан бошлаб ўрта тиббиёт ходимлари ўзини ўзи банд қилган ҳолда ҳамширалик хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлишди

>>

4

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, рўйхат рақами 2905-5, 10.08.2021 й.

Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Махсус транспортга қўйиладиган  талабларга ўзгартиришлар киритилди, зарур бўлган асбоб-ускуналар ва инвентарь рўйхати аниқлаштирилди

>>

5

05.05.2021 йилдаги ПФ-6221-сон Фармон

“Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”

2021 йил 1 июлдан бошлаб нодавлат тиббиёт ташкилотлари:

  • “мобиль тиббиёт” хизмати ёрдамида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш;
  • нодавлат тиббиёт ташкилотининг ўрта тиббиёт ходимларидан иборат “тиббий пункт”ларини ташкил этиш ҳуқуқига эга бўлишди

>>

6

25.05.2021 йилдаги ПҚ-5124-сон қарор

“Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”

2021 йил 1 июлдан бошлаб иш стажи 5 йил бўлмаган тиббиёт ходимларини нодавлат тиббиёт ташкилотларига ишга қабул қилиш билан боғлиқ талаблар давлат тиббиёт муассасаларига ишга қабул қилиш талабларига тенглаштирилди

>>

7

20.05.2021 йилдаги  322-сон ВМҚ

“Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”

2021 йил 1 июндан бошлаб тажриба лойиҳаси доирасида дори воситалари ва тиббий буюмлар (ТИФ ТН кодлари 3003 ва 3004) рақамли маркировкаланади   

>>

8

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, рўйхат рақами 3303, 12.05.2021 й.

Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатураси тасдиқланди. Унга 8 та шифокорлик йўналишлари киритилди:

  • Даволаш иши – 5510100;
  • Педиатрия иши – 5510200;
  • Тиббий профилактика иши – 5510300;
  • Стоматология – 5510400;
  • Тиббий биологик иш – 5510900;
  • Биотиббиёт муҳандислиги – 5313000;
  • Клиник психология;
  • Халқ табобати – 5511100

>>

9

12.05.2021 йилдаги ЎРҚ-690-сон Қонун “Психиатрия ёрдами тўғрисида”

Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди. Қуйидаги тушунчалар киритилди: маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий равишда розилик бериш, психиатрия ёрдами, психиатрия муассасаси, руҳий ҳолатнинг бузилиши, шифокор-психиатрлар комиссияси, қонуний вакиллар. Белгиланишича, психиатрия ёрдами давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилиши мумкин. Хусусий тиббиёт муассасаларига ишониб топшириладиган  хизматлар рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади

>>

10

27.04.2021 йилдаги 242-сон ВМҚ

“Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”

Ўзгартиришлар лицензия йиғимидан олинган маблағларни тақсимлаш ва аризаларни кўриб чиқиш тартибига дахл қилган. Лицензияловчи орган лицензия талабгорининг ёзма хабари олинганидан кейин 5 иш куни ичида унга лицензия бериши ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириши шарт

>>

11

23.02.2021 йилдаги ПҚ-5000-сон қарор

“Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”

Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Соғлиқни сақлашни рақамлаштириш” ягона платформасини яратишга киришди, у аҳоли томонидан интерактив тиббий хизматларни олиш имконини беради. 2023 йил 1 январга қадар махсус дастур ва мобиль иловалар ишга туширилади. 2024 йил 1 январдан бошлаб республикадаги барча тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари унга уланиши керак

>>

12

14.01.2021 йилдаги ПҚ-16-сон қарор

“Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш механизмларини жорий этиш тўғрисида”

2022 йил 1 январдан бошлаб тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш механизми жорий этилади. Аккредитациядан ўтиш учун тиббиёт ташкилотлари ДХМ ёки ЯИДХП орқали аризани тақдим этади

>>

Эътибор беринг
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хорижий мутахассисларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ижтимоий солиқ солинмайди . >>>

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади


Бошқа тармоқлар Бошқа тармоқлар Бошқа тармоқлар /ru/publish/doc/text176299_2021_yildagi_12_ta_nhhning_hususiy_tibbiet_sohasiga_tasiri