Декабрь ойидаги бухгалтер учун фойдали ахборот:
2021 йилдаги 12 та НҲҲнинг хусусий тиббиёт соҳасига таъсири
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга йўналтирилган чоралар хусусий тиббиёт муассасаларига қандай таъсир кўрсатганлигини buxgalter.uz жадвалида кўринг:
№ |
НҲҲ |
Нима ўзгартирилди |
Шарҳга ҳавола |
1 |
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низом (АВ рўйхат рақами 2649-6, 11.10.2021 й.) |
Тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси тасарруфига ўтказилди. Аттестация - ихтиёрий асосда. Аттестация комиссиялари йиғилишларининг йиллик жадвали Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сайти ва ОАВда 15 январга қадар эълон қилинади |
|
2 |
30.09.2021 йилдаги ПФ-6318-сон Фармон “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” |
Юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб кириладиган янги тиббиёт асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари учун божхона божи бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2024 йил 1 январга қадар узайтирилади. Юридик шахслар томонидан, шу жумладан лизинг шартномаси асосида олиб келинадиган янги стоматология ва косметология асбоб-ускуналари, бутловчи буюмлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ҳамда сарфлаш материаллари 2021 йил 1 октябрдан бошлаб 2024 йил 1 январга қадар божхона божидан озод қилинади |
|
3 |
17.09.2021 йилдаги 578-сон ВМҚга илова Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳамширалик иши фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида низом |
2021 йил 1 июлдан бошлаб ўрта тиббиёт ходимлари ўзини ўзи банд қилган ҳолда ҳамширалик хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлишди |
|
4 |
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, рўйхат рақами 2905-5, 10.08.2021 й. |
Тиббий ихтисослашувнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база, асбоб-ускуналар ва бошқа техник воситалар, шу жумладан тиббий техникага энг кам талабларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Махсус транспортга қўйиладиган талабларга ўзгартиришлар киритилди, зарур бўлган асбоб-ускуналар ва инвентарь рўйхати аниқлаштирилди |
|
5 |
05.05.2021 йилдаги ПФ-6221-сон Фармон “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида” |
2021 йил 1 июлдан бошлаб нодавлат тиббиёт ташкилотлари:
|
|
6 |
25.05.2021 йилдаги ПҚ-5124-сон қарор “Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” |
2021 йил 1 июлдан бошлаб иш стажи 5 йил бўлмаган тиббиёт ходимларини нодавлат тиббиёт ташкилотларига ишга қабул қилиш билан боғлиқ талаблар давлат тиббиёт муассасаларига ишга қабул қилиш талабларига тенглаштирилди |
|
7 |
20.05.2021 йилдаги 322-сон ВМҚ “Мажбурий рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхатини кенгайтириш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” |
2021 йил 1 июндан бошлаб тажриба лойиҳаси доирасида дори воситалари ва тиббий буюмлар (ТИФ ТН кодлари 3003 ва 3004) рақамли маркировкаланади |
|
8 |
Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, рўйхат рақами 3303, 12.05.2021 й. |
Тиббий фаолият амалга ошириладиган тиббий ихтисосликлар турлари номенклатураси тасдиқланди. Унга 8 та шифокорлик йўналишлари киритилди:
|
|
9 |
12.05.2021 йилдаги ЎРҚ-690-сон Қонун “Психиатрия ёрдами тўғрисида” |
Қонуннинг янги таҳрири қабул қилинди. Қуйидаги тушунчалар киритилди: маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий равишда розилик бериш, психиатрия ёрдами, психиатрия муассасаси, руҳий ҳолатнинг бузилиши, шифокор-психиатрлар комиссияси, қонуний вакиллар. Белгиланишича, психиатрия ёрдами давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилиши мумкин. Хусусий тиббиёт муассасаларига ишониб топшириладиган хизматлар рўйхати Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади |
|
10 |
27.04.2021 йилдаги 242-сон ВМҚ “Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” |
Ўзгартиришлар лицензия йиғимидан олинган маблағларни тақсимлаш ва аризаларни кўриб чиқиш тартибига дахл қилган. Лицензияловчи орган лицензия талабгорининг ёзма хабари олинганидан кейин 5 иш куни ичида унга лицензия бериши ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириши шарт |
|
11 |
23.02.2021 йилдаги ПҚ-5000-сон қарор “Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамлаштириш ишларини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Соғлиқни сақлашни рақамлаштириш” ягона платформасини яратишга киришди, у аҳоли томонидан интерактив тиббий хизматларни олиш имконини беради. 2023 йил 1 январга қадар махсус дастур ва мобиль иловалар ишга туширилади. 2024 йил 1 январдан бошлаб республикадаги барча тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари унга уланиши керак |
|
12 |
14.01.2021 йилдаги ПҚ-16-сон қарор “Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш механизмларини жорий этиш тўғрисида” |
2022 йил 1 январдан бошлаб тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш механизми жорий этилади. Аккредитациядан ўтиш учун тиббиёт ташкилотлари ДХМ ёки ЯИДХП орқали аризани тақдим этади |
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади