Полезное для бухгалтера в ноябре:
Қўшимча божхона тўловлари қандай ҳисобга олинади
2021 йил сентябрда ижро варақаси бўйича 2020 йил январь учун импорт бўйича қўшимча ҳисобланган божхона тўловлари (божхона божи, ҚҚС ва акциз солиғи) ундирилди. Шунингдек, Мажбурий ижро бюросига жарима ва суд харажатлари тўланди. Бундай харажатлар ҚҚС ва фойда солиғи бўйича ҳисоботларда қандай акс эттирилади? Фойда солиғи бўйича ҳисоботни қайта топшириш зарурми?
Саволларга Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи Баҳодир БОЙҚАБИЛОВ buxgalter.uz илтимосига биноан саволга жавоб берди:
ҚҚС
– “Агар корхона солиқ солинадиган айланма мақсадларида (шу жумладан - ноль даражали ставка бўйича) товарларни ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш (хизматлар кўрсатиш) бўйича фаолиятни амалга оширишда фойдаланиладиган товарларни импорт қилган бўлса, у солиқни бюджетга тўлаш шарти билан ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли. Шунингдек, у божхона юк декларациясини расмийлаштиришда хатони тузатиш натижасида қўшимча тўланган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли.
Бундай вазиятда божхона органига божхона тўловларининг қўшимча ҳисобланган суммалари акс эттирилган тузатиш киритиладиган БЮДни тақдим этинг. ҚҚС суммасига тузатиш киритиш натижасида қўшимча тўланган ҚҚС суммасини сиз БҚТни расмийлаштириш санасида ҳисобга олишга ҳақлисиз. Бу 2021 йилда ҚҚС бўйича ҳисоботда автоматик тарзда акс эттирилиши керак.
Фойда солиғи
Божхона божи ва акциз солиғининг қўшимча тўланган суммасини сиз қуйидагиларга киритишингиз мумкин:
- харид қилинган активлар қийматига, агар улар мавжуд бўлса ва бухгалтерия ҳисоби счётларида қайд этилган бўлса. Агар товарларнинг бутун туркуми қолмаса - захиралар қолдиғига мутаносиб қисмида;
- давр харажатларига (9430-счёт) - захиралар ёки уларнинг қисми мавжуд бўлмаганда.
Қўшимча ҳисобланган суммалар давр харажатларига киритилган тақдирда сиз уларни фойда солиғи ҳисоб-китобида чегириладиган харажатлар сифатида ҳисобга олишингиз мумкин, агар улар иқтисодий жиҳатдан ўзини оқласа .
Бюджет тизимига киритилиши лозим бўлган (киритилган) пенялар, жарималар ва бошқа санкциялар чегирилмайдиган харажатларга киритилади . Шу боис тўланган жаримани чегирилмайдиган харажатлар таркибида акс эттиринг.
Суд харажатларини сиз фойда солиғи ҳисоб-китобида чегиришга ҳақлисиз, сабаби уларнинг тўланиши қонунчиликда назарда тутилган .
Божхона тўловларининг қўшимча ҳисобланган суммаларини улар ҳисобланган санада - БҚТни расмийлаштириш санасида бухгалтерия ҳисобида акс эттиринг. 2020 йил учун фойда солиғи бўйича ҳисоботни қайта топшириш шарт эмас, қўшимча харажатлар 2021 йил учун ҳисоботда акс эттирилади”.
Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин: