Полезное для бухгалтера в ноябре:
2022 йилда туризм ва авиаташувчилар қўллаб-қувватланади
2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар туризм фаолияти субъектлари ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, у республика ҳудудида камида 5 кеча тунаб қолган тақдирда $10, қиш мавсумида 20 ноябрдан 20 февралгача эса $25 миқдорида давлат томонидан қоплаб берилади. Бу 2022 йил 15 январдаги “Туризм, маданият, маданий мерос ва спорт соҳаларини янада ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш тўғрисида”ги Фармонда назарда тутилган.
Шунингдек, 2022 йил 1 майдан бошлаб ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат бюджетидан Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратиладиган маблағлар ҳисобидан ҳар бир ташаббускорга 50 млн сўм миқдорида грантлар ажратилади.
Грантлар:
- онлайн тўловларни қабул қилувчи замонавий веб-сайт яратиш, хориждаги туризм кўргазма ва ярмаркаларида иштирок этиш учун мўлжалланган;
- Ўзбекистонга 3 йил давомида камида 200 нафар хорижий туристлар учун тур ташкил қилиш шарти билан ажратилади.
Norma.uz материаллари асосида