Полезное для бухгалтера в декабре:
Солиқ ҳисоботи шаклларини МҲХС маълумотлари асосида тўлдириш
ДСҚ МҲХС бўйича тузилган молиявий ҳисоботга мослаштирилган солиқ ҳисоботи шаклларини ишлаб чиқди. Уларни тайёрлаш ва тақдим этиш билан боғлиқ умумий масалаларни МҲХС бўйича экспертлар ва ElectEx компанияси ҳамкорлари Татьяна НАЗАРОВА и Андрей БАЙРАШЕВ тушунтиришди:
МҲХС бўйича шакллар қайси ҳисобот шаклларидан иборат
МҲХС бўйича шакллар 6 та алоҳида ҳисобот шаклларидан иборат:
1. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган юридик шахсларнинг алоҳида молиявий ҳолати тўғрисида маълумотлар (кейинги ўринларда шартли - 1-сонли шакл);
2. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган юридик шахсларнинг алоҳида жами даромади тўғрисида маълумотлар (шартли - 2-сонли шакл);
3. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган юридик шахсларнинг консолидациялашган молиявий ҳолати тўғрисида маълумотлар (шартли - 1-к-сонли шакл);
4. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган юридик шахсларнинг консолидациялашган жами даромади тўғрисида маълумотлар (шартли - 2-к-сонли шакл);
5. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган суғурта ташкилотларининг молиявий ҳолати тўғрисида маълумотлар (кейинги ўринларда шартли - 1-сонли шакл-суғурта);
6. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтган суғурта ташкилотларининг фойдаси ва зарари тўғрисида маълумотлар (кейинги ўринларда шартли - 2-сонли шакл-суғурта).
Қайси корхона ва ташкилотлар мазкур МҲХС бўйича йиллик шаклларни тақдим этади
ПҚ-4611-сон қарорнинг 1-2-бандларига мувофиқ қуйидагилар ушбу шаклларни тақдим этишлари керак:
- акциядорлик жамиятлари, суғурта ташкилотлари ва йирик солиқ тўловчилар (тижорат банкларидан ташқари);
- молиявий ҳисоботни ихтиёрий равишда МҲХСга мувофиқ тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектлари.
Тижорат банклари бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисоботни махсус шакллар бўйича тақдим этади (ДСҚ, МВ ва МБ бошқарувининг 29.08.2019 йилдаги 3178-сон қарори билан тасдиқланган, 1 ва 2-иловалар).
МҲХС бўйича шакллар қайси муддатларда тақдим этилади
Шаклларга 1-изоҳда кўрсатилишича, МҲХСга ўтган солиқ тўловчилар уларни бир йилда 1 марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай тақдим этади.
Бошқача айтганда, мазкур МҲХС бўйича шакллар йиллик солиқ ҳисоботи шакллари ҳисобланади. МҲХСга ўтган корхоналар 2022 йил 1 мартга қадар уларни 2021 йил якунлари бўйича тақдим этишлари керак.
МҲХС бўйича шакллар қандай маълумотлар асосида тўлдирилади
Шакллар учун кўрсаткичлар МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисоби ва МҲХС бўйича молиявий ҳисобот маълумотлари асосида тўлдирилган бўлиши керак. Бу ПҚ-4611-сон қарорнинг 1-бандида тўғридан-тўғри кўрсатилган. Шунингдек, ПҚ-4611-сон қарорнинг 2-бандига асосан “молиявий ҳисоботни ихтиёрий равишда МҲХСга мувофиқ тайёрлайдиган тадбиркорлик субъектлари БҲМС бўйича молиявий ҳисобот тақдим этишдан озод этилади”.
ПҚ-4611-сон қарор чиққандан эътиборан 2020 йилнинг февраль ойи якунига қадар ElectEx компанияси экспертлари МҲХСга ўтиш билан боғлиқ концептуал масалалар ва унинг оқибатларини батафсил кўриб чиқишган. Шу жумладан - бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадлари учун. Мана айрим материаллар:
- 1-қисм: МҲХСга ўтиш санаси ва ўтишнинг муҳим масалаларининг таърифи;
- МҲХСга ўтиш режаси: корхонада МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадида ҳисобни йўлга қўйишнинг амалий масалалари;
- МҲХСга ўтишда параллел ҳисоб усулини қўллаш тўғрисидаги масала борасида;
- МҲХС бўйича бухгалтерия ва солиқ ҳисоби учун трансформация усули: “эффектив” мураккаблик.
МҲХС бўйича солиқ ҳисоботи шаклларининг асосий тавсифлари
Солиқ ҳисоботи шакллари |
МҲХСга ўтган юридик шахсларнинг алоҳида молиявий ҳолати тўғрисида маълумотлар (1-сонли шакл) |
МҲХСга ўтган юридик шахсларнинг консолидациялашган молиявий ҳолати тўғрисида тўғрисида маълумотлар (1-к-сонли шакл) |
МҲХСга ўтган юридик шахсларнинг алоҳида жами даромади тўғрисида маълумотлар (2-сонли шакл) |
МҲХСга ўтган юридик шахсларнинг консолидациялашган жами даромади тўғрисида тўғрисида маълумотлар (2-к-сонли шакл) |
«Стандартлаштирилган» шакл |
МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги алоҳида (консолидациялашмаган) ҳисобот |
МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги консолидациялашган ҳисобот |
МҲХС бўйича жами даромад тўғрисида (фойда ёки зарар ва бошқа жами даромад тўғрисида) алоҳида (консолидациялашмаган) ҳисобот |
МҲХС бўйича жами даромад тўғрисида (фойда ёки зарар ва бошқа жами даромад тўғрисида) консолидациялашган ҳисобот |
Эътибор беринг! МҲХС (IAS) 1 57-банди “Молиявий ҳисобот тақдим этиш” ташкилот моддаларни тақдим этадиган навбат ёки форматни белгиламайди. Бошқача айтганда, МҲХС бўйича молиявий ҳисоботнинг “стандарт” шакллари мавжуд эмас. МҲХС бўйича молиявий ҳисоботнинг аниқ қўлланиладиган шакллари турли корхоналарда турли омиллар, шу жумладан (нафақат) - тармоққа оид омилларга боғлиқ ҳолда фарқланиши мумкин. |
||||
Шаклни тайёрлаш учун МҲХС бўйича қандай маълумотлар зарур |
|
|
|
|
МҲХСга ўтишда уларнинг ҳисоби аҳамиятли ўзгарадиган ва алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган шакл моддалари |
Хусусан:
|
Хусусан:
|
Хусусан:
|
Хусусан:
|
Шаклда назарда тутилган ҳисобот саналари |
ПҚ-4611-сон қарор асосида биринчи марта МҲХСни қўллайдиган кўп корхоналар учун МҲХС (IFRS) 1 “Молия ҳисобининг халқаро стандартлари”га асосан 2019 йил 31 декабрь МҲХСга ўтиш санаси бўлади (2020 йил 1 январь куни бошига мавжуд счётлар қолдиқлари) |
|
Иккита ҳисобот даври (йили). 2021 йилги ҳисобот учун бу қуйидагилар бўлади:
|
Иккита ҳисобот даври (йили). 2021 йилги ҳисобот учун бу қуйидагилар бўлади:
|
“МҲХСга ўтган юридик шахсларнинг алоҳида жами даромади тўғрисида маълумотлар” шакли (2-сонли шакл) маълумотлари солиқ хавфини таҳлил қилиш мақсади учун фойдаланилиши мумкин. Хусусан, фойда солиғи бўйича Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низомга асосан.
Мисол учун, 2-сонли шакл маълумотлари фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи маълумотлари билан солиштирилиши мумкин . Корхоналар МҲХС ва СК талаблари ўртасида даромадлар ва харажатларда юзага келадиган фарқларни тушунишлари ва зарурат бўлганда, солиқ органларининг сўровларига асослантирилган тушунтиришлар тақдим этишга тайёр бўлиш керак.
1 ва 2-сонли шакл- суғурта ҳисоботларини тайёрлаш учун МҲХС бўйича қандай маълумотлар зарур
“МҲХСга ўтган суғурта ташкилотларининг молиявий ҳолати тўғрисида маълумотлар” (шартли - 1-сонли шакл-суғурта) ва “МҲХСга ўтган суғурта ташкилотларининг фойдаси ва зарари тўғрисида маълумотлар” (шартли - 2-сонли шакл-суғурта) - бу суғурта компанияларига қўлланиладиган МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисидаги алоҳида ҳисобот ва МҲХС бўйича жами даромад тўғрисида алоҳида ҳисоботнинг “стандартлаштирилган” шакллари.
Суғурта компанияси ушбу шаклларни қуйидагилар асосида тўлдириши керак:
- МҲХС бўйича бухгалтерия ҳисоби маълумотлари;
- МҲХС бўйича молиявий ҳолат тўғрисида алоҳида ҳисобот;
- МҲХС бўйича жами даромад тўғрисида алоҳида ҳисобот;
- зарурат бўлганда - МҲХС бўйича алоҳида молиявий ҳисоботга изоҳ асосида.
Бунда амалдаги МҲХС (IFRS) 4 “Суғурта шартномалари”га эътибор қаратинг, унинг талаблари суғурта компаниялари томонидан бухгалтерия ҳисобини юритишнинг илгари қўлланилган амалиётидан жиддий фарқланиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 январдан бошлаб янги МҲХС (IFRS) 17 “Суғурта шартномалари” кучга киради, у суғурта контрактларини баҳолаш ва ҳисобга олиш принципларини жиддий тарзда ўзгартиради.
Солиқ ҳисоботи таркибида МҲХС бўйича шаклларни тақдим этиш мақсади қандай
Молиявий ҳисобот маълумотлари солиқ органларига солиқ назорати учун зарур.
Унинг асосий шакллари - камерал солиқ текшируви (СК 138-м.) ва солиқ аудити солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботини, молиявий ҳисоботни, шунингдек солиқ тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш асосида ўтказилади.
Камерал солиқ текшируви бошқалар қаторида, солиқ хавфини бошқариш тизими асосида аниқланган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши содир этилганлиги хавфи мавжудлигида, шунингдек солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган солиқ ҳисоботида тафовутлар ёки хатолар аниқланганда ўтказилади .
Солиқ аудити шу жумладан солиқ таваккалчилигининг юқори тоифасига мансуб бўлган солиқ тўловчиларда ўтказилади .
Солиқ хавфи солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган солиқ ва молиявий ҳисоботлардан олинган маълумотлар, шунингдек, солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкаларида акс эттирилган маълумотлар асосида таҳлил қилинади .
МҲХС бўйича молиявий ҳисобот стандартлаштирилган универсал шаклларда тақдим этилиши мумкин эмаслиги боис, зарур маълумотларни тартибга солинган тарзда олишни ташкиллаштириш зарур бўлган. Бу мақсадларда уларни солиқ ҳисоботи таркибида тақдим этиш учун МҲХС бўйича шакллар ишлаб чиқилган.
ElectEx компанияси ҳақида:
ElectEx консалтинг компанияси 5 йилдан ортиқ муддат давомида бухгалтерия ҳисоби тизимини МҲХС талабларига мувофиқ йўлга қўйиш, МҲХС бўйича молиявий ҳисоботни, шу жумладан - консолидациялашган молиявий ҳисоботни тайёрлашни кузатиб бориш билан шуғулланади. Шунингдек, МҲХСни, шу жумладан солиқ ҳисоби учун қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар беради. ElectEx компанияси дастурий таъминот ишлаб чиқувчилар, профессионал баҳоловчилар ва аудиторлар билан ҳамкорликда ишлайди. Компания экспертлари йирик солиқ тўловчиларда бухгалтерия ва солиқ ҳисобини МҲХСга ўтказиш ва автоматлаштириш бўйича бир нечта лойиҳаларни олиб боришади.
Сизга қуйидаги тавсиялар фойдали бўлиши мумкин: