Ким мол-мулк солиғи ва ер солиғи ҳисоб-китобларини қайта топширади

preview

ДСҚ мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисоботларнинг электрон шаклларига ўзгартиришлар киритди. Агар ушбу ўзгартиришлар сизга дахл қилса, ҳисоб-китобларни қайта топширишга тўғри келади. Гап нима ҳақида бормоқда?

 

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи

Ҳисоб-китобда бир объект доирасида жойлашиб, ер майдони тоифаси турлича бўлган, шунингдек, пасайтирувчи коэффициент қўлланилиши лозим бўлган ер майдонларини алоҳида киритиш имконияти яратилди.

Ҳисоботни топширувчилар 10510_12 сонли (ойлик) ва 10510_13 сонли (чорак) пакет рақамли янги шаклларда тақдим этишлари мумкин.

 

Мол-мулк солиғи

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича маълумотнома шаклида энг кам қиймат татбиқ қилинмайдиган кўчмас мулк объектларининг майдони, энг кам қийматнинг камайтирувчи коэффициенти алоҳида акс этирилиши имконияти яратилди.

Маълумотномага 2-иловада энди қуйидагилар бўйича мустақил равишда ўзгартириш киритиш мумкин:

  • сув ҳайдаш миноралари,
  • резервуарлар,
  • соябонлар,
  • бетон майдончалар ва деворлар (бордюрлар)
  • бошқа шунга ўхшаш объектлар.

Мол-мулк солиғи бўйича аниқлаштирилган маълумотномани 1 апрелга қадар тақдим этганларга нисбатан пеня ҳисобланмайди.

Ҳар ойда Мол-мулк солиғи топширувчилар мол-мулк солиғи бўйича ҳисоботни 10401_23 сонли (ойлик) ва 10401_21 сонли (чорак) пакет рақамли янги шаклларда тақдим этишлари мумкин.

 

Мазкур шаклларни тўлдириш бўйича батафсил йўриқнома шаклларнинг ўзида мавжуд (“Йўриқнома” тугмаси).

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солишга доир норматив ҳужжатлардаги янги ўзгаришлар Янгиликлар Янгиликлар /ru/publish/doc/text178399_kim_mol-mulk_soligi_va_er_soligi_hisob-kitoblarini_qayta_topshiradi