Полезное для бухгалтера в ноябре:
Моддий наф ёки кредит?
Ходим Россияда санаторий-курортда даволанишга йўлланма ва авиачипта учун ҳақ тўлашни сўради. СКнинг 376-моддасига мувофиқ иш берувчи томонидан тўланган йўлланма қиймати - бу ходимнинг ЖШДС солинадиган моддий наф тарзидаги даромади. Авиачипталар қийматини нима қилиш керак?
- Юридик шахслар томонидан жисмоний шахслар манфаатларини кўзлаб товарларга (ишларга, хизматларга) ёки мулкий ҳуқуқларга ҳақ тўлаш солиқ солиш мақсадларида жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадларига киритилган . Шу жумладан - санаторий-курортда даволанишга йўлланмалар қиймати, дам олиш, стационар ва амбулатор даволанишга ҳақ тўлаш ёки уларни қоплаш қиймати, шунингдек ҳолати бўйича жисмоний шахснинг даромади ҳисобланадиган юридик шахснинг бошқа харажатлари.
Моддий наф тарзидаги даромадлар ходимнинг жами даромадига киритилади ва ЖШДС солинади, бироқ ижтимоий солиқ солинмайди . Корхона учун бундай харажатлар фойда солиғи бўйича чегирилмайдиган харажатларга киритилади .
Бироқ бундай харажатларни таснифлашнинг бошқа эҳтимолий варианти ҳам мавжуд. Раҳбар корхонада амал қилаётган низомларга мувофиқ ходимга авиачипта қийматини тўлашни рад этиши мумкин. Бироқ, бунда ссуда (қарз) шартномаси бўйича ёрдам кўрсатиши мумкин. Бу ҳолда ходимда даромад юзага келмайди. Ссуда ходимнинг аризаси ёки ссуда шартномасига асосан иш ҳақидан чегириб қолиш йўли билан сўндирилади.
Танлаш - корхона маъмурияти ихтиёрида.
Татьяна ЛИМАРЕВА,
“Норма” эксперти