МЧЖ даги улушини сотиш - даромадми?

preview

МЧЖ таъсисчиларидан бўлган жисмоний шахс ўз улушини бошқа шахсга номиналдан юқори нархга сотди. Бунда қандай солиқ оқибатлари юзага келишини “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди:

 

– “Корхона устав капиталидаги улушни номинал қийматидан юқори нархда сотишда сотувчи-жисмоний шахсда мулкий даромад юзага келади .

Мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромад реализация қилиш суммасининг ҳужжатлар билан тасдиқланган, унинг  қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади.

Жисмоний шахснинг бундай даромади дивиденд ҳисобланмайди , сабаби дивидендларни таъсисчи фақат Жамиятдан: фойдани тақсимлаш, тугатиш, улушнинг ҳақиқий қийматини тўлаган ҳолда иштирокчилар таркибидан чиқиш, қўшимча акциялар олиш натижасида олиши мумкин.

Мисол
МЧЖ УФдаги улушни реализация қилиш

МЧЖнинг устав фонди учта иштирокчи томонидан шакллантирилган:

  • 1-иштирокчи - улуши 65%, бадал суммаси 65 млн сўм;
  • 2-иштирокчи - улуши 25%, бадал суммаси 25 млн сўм;
  • 3-иштирокчи - улуши 10%, бадал суммаси 10 млн сўм.

2-иштирокчи таъсисчилар таркибидан чиқади ва ўз улушини 3-иштирокчига сотади. 1-иштирокчи эътироз билдирмайди.

Улуш 42 млн сўмга сотилди. 3-иштирокчи улушни анча юқори нархга сотиб олганига қарамай, унинг қўшимча бадали 25 млн сўмни (25%ни) ташкил этади. Операция натижасида 3-иштирокчининг улуши 35 млн сўм бадал суммаси билан 35%ни (10% + 25%) ташкил этади.

2-иштирокчида мол-мулкни (УФдаги улушни) реализация қилишдан олинган даромад 17 млн сўмни (42 - 25) ташкил этади.

Мулкий даромадларга, агар уларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса, декларация асосида ЖШДС солинади . Шу тариқа, 2-иштирокчи декларация асосида белгиланган ставка бўйича ЖШДС тўлайди. Агар у резидент бўлса, 12% ставка бўйича, агар норезидент бўлса - 20% ставка бўйича.

Корхонанинг бухгалтерия ҳисобида ушбу операция 8330-счёт “Пай ва улушлар”да фақат таъсисчилар аналитик ҳисоби бўйича акс эттирилади.

Улушга бўлган ҳуқуқ ўтказилган пайтдан эътиборан 2-иштирокчи дивидендларга бўлган ҳуқуқни йўқотади, 3-иштирокчи эса тегишинча, дивидендлар тўлашга йўналтириладиган тақсимланмаган фойда умумий суммасининг 35%и миқдорида бундай ҳуқуққа эга бўлади”.

 

 

Хусусий капитал ва таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар Хусусий капитал ва таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар Хусусий капитал ва таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар /ru/publish/doc/text179079_mchj_dagi_ulushini_sotish_-_daromadmi