Полезное для бухгалтера в ноябре:
Ўқиш учун тўловда ЖШДС бўйича имтиёзларни қўллашдаги ўзгартиришлар
Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди . Нималар ўзгарди?
Биринчидан, ўқиш учун тўловга имтиёз қўлланилиши мумкин бўлган таълим ташкилотлари тушунчасига аниқлик киритилди. Энди “Ўзбекистон Республикасининг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида” деган сўзлар қўлланилади. Кейинги ўринларда қандай ташкилотлар олий таълим ташкилоти, қандайлари эса пофессионал таълим ташкилотлари ҳисобланиши юзасидан тушунтиришлар берилди.
Иккинчидан, энди солиқ чегирмаси таълим кредитлари бўйича тўланадиган фоизлар суммаларига ҳам татбиқ этилади.
СКнинг 378-моддаси 21-бандига мувофиқ солиқ тўловчининг солиқ даври давомида қуйидагиларни тўлаш учун йўналтириладиган, 8 БҲМгача бўлган миқдордаги иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадларига ҳам солиқ чегирмаси қўлланилади:
- халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини – тегишли халқаро ташкилот аъзоси сифатида бундай бадалларнинг тўланганлиги тўғрисида ҳужжат мавжуд бўлганда;
- қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига тўловларни – курсни тугатганлик тўғрисида шундай ташкилотлар томонидан берилган ҳужжат мавжуд бўлганда.