Солиқ ҳисоботини ўз вақтида топширмаслик учун маъмурий жарималар белгиланади

preview

2022 йил 11 март куни ЎРҚ-758-сон Қонун қабул қилинди, у МЖТКнинг 175-моддасида белгиланган солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун мансабдор шахсларга маъмурий жарималар миқдорига тузатиш киритади.

 

Солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА:

– “Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун жавобгарлик нафақат МЖТКда, балки Солиқ кодексида ҳам назарда тутилган. СКда ушбу қоидалар ўзгартирилмайди. Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчи бўлган юридик шахснинг мансабдор шахси ёки солиқ тўловчи бўлган жисмоний шахс маъмурий жавобгарликка тортилади .

ЎРҚ-758-сон Қонун билан МЖТКга ўзгартиришлар киритилмоқда, улар 2022 йил 12 июндан кучга киради:

Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун санкциялар қисмида МЖТК 175-моддасининг амалдаги таҳрири 

2022 йил 12 июндан кучга кирадиган ўзгартиришлар  

БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача жарима.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса - БҲМнинг 3 бараваридан 10 бараваригача жарима

Жарима:

  • фуқароларга – БҲМнинг 3 баравари;
  • мансабдор шахсларга - БҲМнинг 10 баравари

Бунда МЖТКга янги - 173-модда киритилмоқда. Унда мазкур ҳолда юридик шахснинг раҳбари ёки якка тартибдаги тадбиркор жавобгарликка тортилиши аниқ кўрсатилган.

Моҳиятига кўра, жавобгарлик кучайтирилмоқда ва қатъий белгиланган миқдорда белгиланмоқда. Судьяда энди жаримани камроқ миқдорда тайинлаш имконини берадиган  танлов йўқ.

Бироқ, агар солиқ тўловчи мазкур ҳуқуқбузарлик учун биринчи марта жавобгарликка тортилса, суд МЖТКнинг 271-моддаси 11-банди асосида маъмурий ишни бошламаслик, бошланганларини эса - агар солиқ тўловчи ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан 30 кунлик муддатда ҳисоботни тақдим этган тақдирда тўхтатиш ҳуқуқига эга”.

Тавсияда санкциялар ҳақида батафсил ўқинг:

 

 

Солиқ мажбуриятларини бажариш Солиқ мажбуриятларини бажариш Солиқ мажбуриятларини бажариш /ru/publish/doc/text179894_soliq_hisobotini_uz_vaqtida_topshirmaslik_uchun_mamuriy_jarimalar_belgilanadi