Ответы на ваши вопросы есть в Buxgalter Pro:
Хусусий мактаб ўз ўқувчиларини мактаб формаси билан таъминлайди. Ота-оналар эса тўловни амалга оширадилар. Бунда ўқув муассасасида қандай солиқ оқибатлари юзага келишини Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти директори Иродахон АББОСХОНОВА тушунтириб берди:
– Умумий ўрта таълим соҳасида таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахсларга имтиёзлар тақдим этилган. Улар 2025 йил 1 январга қадар муддатга барча солиқларни (ижтимоий солиқдан ташқари) тўлашдан озод қилинади. Имтиёз мақсадли бўлиб, бўшаган маблағларни қуйидагиларга йўналтириш назарда тутилади 15.09.2017 йилдаги ПҚ-3276-сон қарор 8-б. 5.09.2018 йилдаги ПҚ-3931-сон қарор 13-б.:
- замонавий ўқув воситалари билан жиҳозлашга;
- зарур маҳсулотлар ва жиҳозлар сотиб олишга;
- бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, капитал таъмирлашга;
- аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул таълим хизматларини кўрсатишга.
2020 йилнинг 1 январигача қабул қилинган Президентнинг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади 30.12.2019 йилдаги ЎРҚ-599-сон Қонун 4-м..
Имтиёзлар бевосита таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахслар учун назарда тутилганлиги сабабли ўқувчиларни мактаб формаси билан пулли асосда таъминлашга ҳам ПҚ-3276-сон қарорга мувофиқ имтиёз татбиқ этилади.
Шуни ҳисобга олиш лозимки, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҚҚС бўйича имтиёзлар солиқ солишдан бўшаган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш шартларисиз қўлланади 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармон 15-б..