Полезное для бухгалтера в ноябре:
2022 йил 1 апрелдан нималар ўзгаради
2022 йил 1 апрелдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги, шу жумладан - солиқ соҳасидаги ўзгартиришларнинг навбатдаги тўплами кучга киради. Уларни norma.uz портали умумлаштирди.
IT-парк резидентларига имтиёзлар
IT Park ахборот хизматининг маълум қилишича, 1 апрелдан бошлаб Технопарк резидентлари янги имтиёзларга эга бўлишди. Улар жумласига қуйидагилар киради:
- IT Park хорижий таъсисчилари дивидендларидан олинадиган фойда солиғи ставкасини 10%дан 5%гача камайтириш;
- хорижий мутахассислар учун меҳнат фаолиятига рухсатнома олиш талабини бекор қилиш;
- ишлар (хизматлар) экспорти тушумлари доирасида ўзларининг хорижий таъсисчилари ва мутахассисларига дивидендлар ва иш ҳақини уларнинг дебет карталарига хорижий валютада тўлаш имконияти;
- офис майдонига эга бўлиш талабини бекор қилиш, фақат ҳисобга қўйилган виртуал офисдан фойдаланиш имконияти.
Мавзуга доир тавсия:
Акция ва облигациялар эгалари учун солиқ имтиёзлари
- Ўзбекистоннинг резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялар бўйича ҳисобланган дивидендлар тарзидаги даромадлари даромад солиғидан озод қилинади;
- норезидентлар – юридик шахсларнинг акциялари бўйича дивидендлар шаклида ҳисобланган даромадлар бўйича фойда солиғининг 5% ставкаси қўлланилади;
- резидентлар ва норезидентлар – жисмоний ва юридик шахсларнинг хўжалик бирлашмаларининг облигациялари бўйича ҳисобланган фоизлар кўринишидаги даромадлари ЖШДС ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан озод қилинади.
Талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш молиявий қўллаб-қувватланади
Ушбу мақсадлар учун маркетинг тадқиқотлари, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш жараёнларида технологик кўмаклашиш, хорижий мутахассислар ва консалтинг компаниялари томонидан жиҳозларни ўрнатиш ва ишга туширишга маблағлар олиш мумкин .
Туризм соҳаси субъектларига солиқ имтиёзлари
2025 йил 1 январга қадар туман ва шаҳарларда туризм ҳудудларида рўйхатдан ўтган ҳамда ушбу ҳудудда умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун:
- айланмадан олинадиган солиқ ставкаси - 1%;
- ПҚ-104-сон қарорга иловада кўрсатилган ҳудудлардаги объектлар бўйича юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғи миқдорлари - мазкур солиқлар бўйича ҳисобланган сумманинг 1%и миқдорида белгиланди.
Миллий мусиқа чолғу асбобларини ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзлари
Миллий мусиқа чолғу асбобларини ишлаб чиқаришдан олган даромадлари жорий ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича жами даромаднинг камида 60%ини ташкил этадиган ташкилотлар учун айланмадан олинадиган солиқ ва ижтимоий солиқ ставкаси 1% этиб белгиланади.
Дарахтларни йўқ қилиш бўйича фотосурат ва видеоёзувлар учун мукофот
Аҳоли томонидан ИИВ ва Давлат экология қўмитасига юборилган, дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш бўйича ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосурат ва видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар ҳолатлари акс эттирилган фотосурат ва видеоёзувларга тенглаштирилади.
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосурат ва видеоёзувларни юборган шахслар ҳар бир тасдиқланган ҳолат бўйича ҳуқуқбузардан ундирилган маблағлар ҳисобидан БҲМнинг 1 бараварига тенг миқдордаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади;
Балиқ етиштиривчиларга ўқиш учун субсидия
Жисмоний шахсларнинг аҳоли хонадонларида балиқ етиштириш йўналиши бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан БҲМнинг 2 бараваридан ошмаган миқдорда бир марталик субсидия ажратилади.
Ногиронлик нафақаси ҳамда пенсиясининг миқдори оширилади
Меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ҳамда иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 440 000 сўмдан 622 000 сўмгача оширилди.
Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд бўлган боланинг қонуний вакилига ҳар ойда 500 000 сўм миқдорида парваришлаш нафақаси тўланади.
Автомобилни сотиб олишда ҳисоб-маълумот - фақат электрон тарзда
"UzAuto Motors" АЖ томонидан автомобиль воситасини харид қилиш бўйича шартнома тузган шахсга расмийлаштириладиган ҳисоб-маълумот ЙҲХБга тақдим этилади.
Тадбиркор хотин-қизларга субсидия
Тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаётган тадбиркор хотин-қизларга ажратилаётган субсидия миқдори 7 млн сўмдан 10 млн сўмга оширилади.
“Ҳунарманд” уюшмаси қошидаги ҳунармандчилик марказларида камида 40% тадбиркор хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар жойлаштирилади.
Norma.uz, it-park.uz материаллари асосида