Полезное для бухгалтера в декабре:
10 ноябрь
- 2021 йил ноябрь ойи учун айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларни йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ. Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади (СК 417-м. 6-қ.).
- 2021 йил октябрь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 292, 293-м.).
- 2021 йил октябрь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни (СК 133-м. 12-қ.).
- 2021 йил октябрь ойи учун алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан «Соғлом турмуш тарзи» платформаси ғазначилик ҳисобварағига йиғим бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва йиғимни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (28.04.2021 йилдаги 253-сон ВМҚга 2-илованинг 8-9-б.).
- вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар томонидан 2021 йилнинг III чораги учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ* (АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 1-банди).
*Қуйидагилар бундан мустасно:
- молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;
- ҳисоботни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасига қадар тақдим этадиган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар;
- молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари.
Бухгалтер тақвими - “СБХ” газетаси ва “Норма” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Норма” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади