9 октябрь

preview
  • Жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан мўлжалланаётган ҳажмдан келиб чиққан ҳолда 2021 йилнинг IV чораги ойи учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 340-м. 11-қ.).
  • 2021 йил октябрь ойи учун айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2020 йилнинг IV чораги йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 432-м. 1-қ). 

* Кунлар билан ҳисобланадиган муддат, агар бу муддат календарь кунлар билан белгиланмаган бўлса, иш кунлари билан ҳисобланади. Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган байрам куни деб эътироф этилмайдиган кун иш куни деб ҳисобланади.

Агар муддатнинг охирги куни қонун ҳужжатларига мувофиқ дам олиш ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, дам олиш кунидан ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш куни муддатнинг тамом бўлиш куни деб ҳисобланади (СК 5-м. 7-8-қ. СК 86-м. 6-қ.).


Бухгалтер тақвими - “СБХ” газетаси ва “Норма” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Норма” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади

Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) Календарь бухгалтера (узб.) /ru/publish/doc/text180174_9_oktyabr