Полезное для бухгалтера в декабре:
15 октябрь
- 2021 йил сентябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 389-м. 1-қ. 2-б.СК 390-м.СК 407-м. 4 ва 5-қ.);
- 2021 йил сентябрь ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади (СК 392-м. 1 ва 2-қ.).
- 2021 йилнинг III чораги учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ СК 470-м. 3-4-қ.
Бухгалтер тақвими - “СБХ” газетаси ва “Норма” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Норма” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади