Инвентаризация вақтида ҳисобга олинмаган асосий воситалар аниқланса

preview

Корхона ҳудудида инвентаризация ўтказиш пайтида ҳисобга олинмаган асосий воситалар аниқланди. Бу қандай солиқ оқибатларига олиб келади ва янги 19-сон БҲМС бўйича «топилма»ни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак?

Buxgalter.uz тушунтиради:

Эътибор беринг

Мутахассисларнинг муҳим тушунтиришларини ўтказиб юбормаслик учун Телеграм-каналимизга обуна бўлинг.

 

– Агар инвентаризация комиссияси ҳисобга олинмаган ёки ҳисоб регистрларида маълумотлари мавжуд бўлмаган ёки нотўғри кўрсатилган объектларни аниқласа, уларни етишмаётган (тўғри) маълумотлар ва техник кўрсаткичларни кўрсатган ҳолда инвентаризация рўйхатига киритиши ва баённома тузиши керак .

Инвентаризация комиссияси томонидан тайёрланган ҳужжатлар (инвентаризация рўйхати, солиштирма қайднома, баённома) асосида бухгалтерия ҳисобга олинмаган асосий восита бўйича кирим далолатномаси – кирим юкхатини расмийлаштиради.

Инвентаризация комиссияси қуйидагиларни ҳам аниқлаши керак:

  • асосий восита объекти бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмаганлигининг сабаблари;
  • бунда айбдор шахслар.

 

Инвентаризация вақтида аниқланган ҳисобга олинмаган мулкни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш керак

Эслатиб ўтамиз, асосий воситаларга ташкилот раҳбари томонидан ҳисоб сиёсатида белгиланган мезонларга мос келадиган мулк киради 5-сон БҲМС 4-б.. Ҳар қандай аниқланган асосий воситалар ёки ТМЗларни бозор қиймати бўйича кирим қилинг ва бошқа даромадларга киритинг.

Инвентаризация вақтида аниқланган ҳисобга олинмаган асосий восита объектлари аниқланган санадаги уларнинг ҳақиқий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда бозор қиймати бўйича акс эттирилади .

Бухгалтерия ўтказмаси:

  • Дт 0100 ёки 0820;
  • Кт 9390.

 

Солиқ оқибатлари

Инвентаризация вақтида аниқланган ортиқча активлар қиймати кўринишидаги даромад жами даромадга киритилади . У қуйидагилар билан солиққа тортилади:

  • фойда солиғи ;
  • ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича устун бўлган фаолият тури ставкаси бўйича айланмадан олинадиган солиқ .

 

 

 

 

Асосий воситалар Асосий воситалар Асосий воситалар /ru/publish/doc/text180371_buhgalteriya_hisobiga_kiritilmagan_av_aniqlansa