Полезное для бухгалтера в декабре:
ТИФ операциялари бартер асосида амалга оширилиши мумкин
2022 йил 13 апрель куни Президент томонидан ПФ-105-сон Фармон имзоланди, унга кўра «Бартер асосида амалга ошириладиган экспорт-импорт операциялари бўйича тартиб бузилишлари ва суиистеъмолликларга чек қўйиш тўғрисида»ги ПФ-616-сон Фармонга тузатишлар киритилади. Қандай ўзгаришлар бўлди?
Энди бартер асосида экспорт-импорт операциялари Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига кўра ҳукуматлараро битимлар доирасида амалга оширилиши мумкин.
1993 йил 16 июлдаги ПФ-616-сон Фармоннинг аввалги таҳририда бартер шартномалар тузиш қатъиян тақиқланиши белгиланган эди.
ТИФ операциялари бўйича қуйидаги маълумотнома материалларини тавсия қиламиз:
- ТМЗнинг айирбошлаш бўйича келиб тушиши қандай ҳисобга олинади;
- Импорт қилишда активларнинг келиб тушиши;
- Товарларни импорт қилишда ҚҚС;
- Импорт қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун қандай жавобгарлик чораси назарда тутилган;
- Импорт операциялари қандай ўтказилади;
- Экспорт операциялари қандай ўтказилади.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади.