Полезное для бухгалтера в декабре:
ТМБ камомади қандай ҳисобдан чиқарилади
“Ишлаб чиқариш корхонаси омборига тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун деталлар тўплами кирим қилинди. Деталлар сони қутида кўрсатилган. Тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш чоғида деталларнинг камомади аниқланди. Бундай вазият корхонамизда учраб туради. Бундай камомад қандай ҳисобдан чиқарилади - давр харажатларигами ёки тайёр маҳсулотлар таннархига?”.
Саволга “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА жавоб берди:
– Агар етказиб берувчи бут бўлмаган товарлар етказиб берган бўлса, харидор (буюртмачи) :
- товарларни бутлаб беришни талаб қилишга ҳақли. Етказиб берувчи талабни олган пайтдан бошлаб, агар тарафларнинг келишувида ўзга муддат белгиланган бўлмаса, 15 кунлик муддат ичида ижро этиши шарт;
- товарлар бутлаб берилгунга қадар уларнинг ҳақини тўлашдан бош тортишга, агар товарларнинг ҳақи тўлаб қўйилган бўлса - белгиланган тартибда тўланган суммалар қайтарилишини талаб қилишга ҳақли;
- етишмаётган қисмлар қийматини қўшган ҳолда, етказиб берувчидан бут бўлмаган товарлар қийматининг 20%и миқдорида жарима ундиришга ҳақли.
Фуқаролик кодекси ҳам бу вазиятда харидор тарафида:
- сотувчи олди-сотди шартномаси шартларини бузиб, сотиб олувчига шартномада белгиланган миқдордан кам товар топширган бўлса, сотиб олувчи ё товарнинг етишмаётган миқдорини топширишни талаб қилишга ёхуд топширилган товардан ва унинг ҳақини тўлашдан бош тортишга, борди-ю унинг ҳақи тўланган бўлса, тўланган пул суммасини қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли ;
- агар олди-сотди шартномасида сотувчининг сотиб олувчига муайян товарлар тўпламини бут ҳолида бериш мажбурияти белгиланган бўлса, агар олди-сотди шартномасида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса ва у мажбуриятнинг моҳиятидан келиб чиқмаса, сотувчи тўпламга кирадиган барча товарларни сотиб олувчига бир вақтда топшириши лозим ;
- бут бўлмаган товар топширилган тақдирда, сотиб олувчи ўз ихтиёрига кўра сотувчидан :
– харид нархини мутаносиб равишда камайтиришни;
– товарни оқилона муддатда бутлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Тегишинча, агар сотувчи оқилона муддатда сотиб олувчининг товарни бутлаш тўғрисидаги талабини бажармаса, сотиб олувчи ўз ихтиёрига кўра:
- бутланмаган товарни бут товарга алмаштиришни талаб қилишга;
- олди-сотди шартномасини бажаришдан бош тортишга ва товар учун тўланган пул суммасини қайтариб беришни, шунингдек етказилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли.
Камомад бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади
4-сон БҲМС “Товар-моддий захиралар”га мувофиқ инвентаризация ўтказинг, камомад сабабларини аниқланг, айбдор шахслар ва ҳ.к.ни аниқланг .
Кўриб чиқилаётган вазиятда қуйидагилар аниқланган камомад учун жавобгар бўлиши мумкин:
- етказиб берувчи (кейинчалик низоли вазиятларни олдини олиш учун ушбу масалани етказиб берувчи билан шартномада тартибга солишни тавсия қиламиз)
ёки
- корхонанинг моддий жавобгар шахслари (масалан, омбор мудири ушбу тўпламни омборга кирим қилиш чоғида эътиборли бўлмаган). Ходим бевосита етказилган ҳақиқий зарарни тўлаши шарт . Агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса, ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади .
Инвентаризация ва камомад сабабларини аниқлаш якунлари бўйича корхонада қуйидаги қарорлардан бири қабул қилиниши керак:
1) етказиб берувчидан камомадни қоплашни талаб қилиш;
2) камомадни тўлиқ моддий жавобгар шахс ёки айбдордан ушлаб қолиш ёки - қисман ушлаб қолиш, қисман харажатларга ҳисобдан чиқариш;
3) зарарни тўлиқ зарарларга ҳисобдан чиқариш.
Иш берувчи зарар етказилган чоғдаги аниқ ҳолатларни ҳисобга олиб, айбдор ходимдан зарарни ундиришдан қисман ёки тўлиқ воз кечишга ҳақли .
Инвентаризация вақтида камомади аниқланган етишмаётган ТМЗнинг баланс қиймати айбдор шахслар аниқлангунча “Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар” 5910-бухгалтерия счётида акс эттирилади.
Инвентаризация натижасида аниқланган ТМЗ камомади қонунчиликда белгиланган ҳолларда табиий йўқолиш нормалари доирасида, шунингдек камомаднинг аниқ айбдорлари аниқланмаган ёки моддий жавобгар шахслардан уни ундиришнинг имкони бўлмаган ҳолларда, молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига (давр харажатларига) киритилади. Буни камомадни молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига ҳисобдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳисобот даврида амалга ошириш зарур.
Зарар миқдори қандай аниқланади
Иш берувчининг мулки ўғирланганда, кам чиққанда, қасддан йўқотиганда ёки қасддан бузилганда етказилган зарар ҳажми бозор қиймати бўйича ҳисобланади . Уни аниқлаш учун қуйидагилардан фойдаланиш мумкин:
а) ишлаб чиқарувчи ташкилотлардан ва уларнинг расмий дилерларидан, товар хом ашё биржаларидан ёзма шаклда олинган худди шундай маҳсулотга доир нархлар тўғрисидаги маълумотлар;
б) Марказий банкнинг камомад (ортиқча) аниқланган санадаги ва тегишли мулкни сотиб олиш санасидаги курсларнинг нисбати шаклида аниқланган ҳисоб-китоб коэффициентини қўллаган ҳолда сотиб олиш санасидаги (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) мол-мулкларнинг ЭКВдаги қиймати тўғрисидаги маълумотлар;
в) тегишли давлат идораларида мавжуд бўлган нархлар даражаси тўғрисидаги маълумотлар;
г) инвентаризация ўтказилаётган даврда ОАВ ва махсус адабиётларда эълон қилинган нарх даражалари тўғрисидаги маълумотлар;
д) тегишли мол-мулкнинг қиймати тўғрисида баҳоловчининг эксперт хулосаси.
Инвентаризацияда аниқланган ТМЗ камомадини ҳақиқий (баланс) қиймати бўйича ҳисобдан чиқаринг ва бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда акс эттиринг:
Хўжалик операциясининг мазмуни |
Счётлар корреспонденцияси |
|
Дебет |
Кредит |
|
Камомад акс эттирилди |
||
1. Агар камомаднинг айбдорлари аниқланган бўлса |
||
Айбдор шахсларнинг моддий зарарни қоплаш бўйича қарзи акс эттирилди |
||
Айбдор шахслардан ундирилиши лозим бўлган етишмаётган материалларнинг бозор қиймати ва етишмаётган материалларнинг ҳақиқий қиймати ўртасидаги фарқ акс эттирилди: - бозор қиймати ҳақиқий қийматидан юқори; - бозор қиймати ҳақиқий қийматидан паст; |
|
|
Ундирилиши лозим бўлган камомад суммаси айбдор шахсларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинди |
||
2. Агар камомаднинг айбдорлари аниқланмаган бўлса ёки моддий жавобгар шахслардан зарарни ундиришнинг имкони бўлмаса |
||
Камомад суммаси зарарларга ҳисобдан чиқарилди |
||
3. Агар камомадни етказиб берувчи ёки ташувчидан ундириш мумкин бўлса |
||
Етказиб берувчи ёки ташувчидан ундирилиши лозим бўлган камомад суммаси акс эттирилди |
Солиқ оқибатлари
Агар айбдор шахслардан ундирилиши лозим бўлган етишмаётган материалларнинг бозор қиймати уларнинг ҳақиқий таннархидан ошса, олинган даромадга:
- фойда солиғи ;
- ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича умумий жами даромадларидаги улуши устунлик қиладиган фаолият тури учун белгиланган солиқ ставкаси бўйича айланмадан олинадиган солиқ солинади .
Агар ундириш суммаси - етишмаётган материалларнинг ҳақиқий қийматидан паст ёки камомад айбдорлари аниқланмаган бўлса, камомаддан кўрилган зарар фойда солиғи ҳисоб-китобида солиқ солинадиган базадан чегириб ташланмайди .
Шунингдек, етишмаётган материаллар бўйича илгари ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритинг - камомад аниқланган солиқ даврида уни ҳисобга олишдан чиқаринг . Фақат тузатишларни амалга оширишдан олдинги охирги 12 ой ичида харид қилинган материаллар бўйича солиққа тузатиш киритилади .
Агар материалларнинг йўқолиши ваколатли орган ёки корхонанинг ўзи томонидан белгиланган табиий йўқолиш нормаларидан ошмаса, ҚҚСга тузатиш киритиш керак эмас.
Мавзуга доир материалларни тавсия қиламиз:
- Товар-моддий захиралар кирими қандай ҳисобга олинади;
- Чет эл валютасига сотиб олинганда ТМЗ таннархи қандай аниқланади;
- Инвентаризация натижасида кирим қилинган ТМЗ қандай ҳисобланади;
- Моддий ишлаб чиқариш харажатларини шакллантириш.