Полезное для бухгалтера в декабре:
Ижтимоий тўловлар миқдори 2022 йил 1 майдан қандай ўзгарди
Президентнинг 29.04.2022 йилдаги ПФ-128-сон Фармони билан 2022 йил 1 майдан бошлаб пенсия ва ижтимоий нафақаларнинг миқдорлари оширилди:
- ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари миқдори 12%га оширилди;
- пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ойига 324 минг сўмни ташкил этади;
- ёшга доир энг кам пенсия миқдори - ойига 633 минг сўм;
- ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори - ойига 698 минг сўм;
- меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа миқдори - ойига 698 минг сўм;
- 1941-1945 йиллардаги уруш оқибатида ногирон бўлган шахслар ва унинг қатнашчилари, шунингдек, фашистлар концлагерларининг вояга етмаган собиқ маҳбуслари ва Ленинград шаҳри қамал қилинган даврда ишлаган шахсларнинг энг кам пенсия миқдори устамаларни инобатга олган ҳолда - ойига 3 млн 80 минг сўм;
- белгиланган энг кам миқдордан келиб чиқиб ҳисобланадиган ёшга доир пенсиялар миқдори - ойига 698 минг сўм;
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа миқдори - ойига 500 минг сўм;
- иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда - ойига 500 минг сўм;
- боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун нафақа миқдори - ойига 500 минг сўм - кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун 185 минг сўмдан қўшилган ҳолда;
- боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори - ойига 500 минг сўм, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланган ҳолда.
Шунингдек, ҳужжатда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали 2022 йил 1 апрелга қадар хатолар ва техник сабаблар туфайли фуқароларга ортиқча тўланган суммаларнинг ҳисобдан чиқарилиши назарда тутилган.
Сизга қуйидаги тавсиялар асқотиши мумкин:
- Жисмоний шахсларнинг қайси даромадлари жами даромадга киритилмайди ва иш берувчининг фаолияти билан боғлиқ эмас;
- Айрим тоифадаги жисмоний шахслар ижтимоий солиқни қандай тўлашлари керак.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади