Полезное для бухгалтера в ноябре:
Бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларида амортизация ҳисоблашнинг фарқи
Бухгалтерия ҳисоби ва 2022 йил 1 январдан бошлаб СКга киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда фойда солиғи ҳисоб-китоби мақсадларида амортизация ҳисоблашда фарқни қандай тўғри тушуниш лозимлигини “Норма” экспертлари Наталья МЕМЕТОВА ва Олег ЦОЙ тушунтиришди:
– Қулайлик учун асосий фарқларни солиштириш жадвалида кўриб чиқамиз:
Бухгалтерия ҳисоби (БҲМС бўйича) |
Фойда солиғи |
|
2022 йилдан бошлаб амортизация қилинадиган актив (шу жумладан ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган амортизация қилинадиган актив бўйича) амортизацияни ҳисоблаш :
|
Амортизация нормалари корхонанинг ҳисоб сиёсатида АВнинг баҳоланган фойдали хизмат муддати (маҳсулот) ва амортизация ҳисоблаш усулига боғлиқ ҳолда белгиланади |
Амортизация нормалари солиқ солиш мақсадларида ҳисоб сиёсатида белгиланади. Улар амортизация харажатлари чегириладиган харажатларга киритиладиган нормалардан ошмаслиги керак |
Амортизация қуйидаги усулларни қўллаш йўли билан ҳисобланади :
|
Амортизацияни ҳисоблаш тўғри чизиқли усул орқали амалга оширилади |
АВнинг бошланғич (тиклаш) қиймати қайта баҳоланган ҳолатларда кейинги ҳисобланадиган амортизация қайта баҳоланган қиймат ҳисобидан амалга оширилади |
Амортизация бўйича чегириладиган харажатларни аниқлашда фақат 2021 йил 1 январга қадар ўтказилган қайта баҳолаш натижалари ҳисобга олинади |
СКнинг 306-моддаси 7-қисмининг 9-11-бандларида келтирилган активлар амортизация қилиниши лозим
|
Қуйидаги активлар амортизация қилинмайди :
|
Корхона ишлаб чиқариш ускунасини сотиб олди, ундан 8 йил давомида фойдаланиш ниятида. Ҳисоб сиёсатида бухгалтерия ҳисоби мақсадларида ушбу ускуна бўйича амортизация нормаси 12,5% миқдорида (100 : 8) белгиланган.
Солиқ кодекси СКнинг 306-моддасида белгиланганидан пастроқ амортизация нормаларини қўллаш имконини бериши боис, корхона 12,5% нормани солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатида ҳам мустаҳкамлаб қўйди.
Корхона ишлаб чиқариш ускунасини сотиб олди, ундан 8 йил давомида фойдаланиш ниятида. Ҳисоб сиёсатида бухгалтерия ҳисоби мақсадларида ушбу ускуна бўйича амортизация нормаси 12,5% миқдорида (100 : 8) белгиланган.
Солиқ кодекси СКнинг 306-моддасида белгиланган нормалар доирасида амортизация нормаларини қўллаш имконини бериши боис, корхона 20% нормани солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатида ҳам мустаҳкамлаб қўйди.
Мазкур ҳолатда вақтинча фарқ юзага келади. Бухгалтерия ҳисоби мақсадларида амортизация муддати 8 йилни ташкил этади, фойда солиғи ҳисоб-китоби мақсадларида эса ускуна қиймати 5 йилда харажатларга ҳисобдан чиқарилади.
Корхона енгил автомобиль сотиб олди, ундан 4 йил давомида фойдаланишни кўзламоқда, шу муносабат билан ҳисоб сиёсатида бухгалтерия ҳисоби мақсадларида амортизация нормаси 25% миқдорида (100 : 4) белгиланган.
Фойда солиғи ҳисоб-китобида корхона харажатлар таркибида фақат СК бўйича норма доирасида амортизация суммасини, яъни йилига 20%ни чегиришга ҳақли.
Амортизация суммасидаги фарқ жорий йилда чегирилмайди, бироқ кейинги даврларда чегирилади.
Қуйидаги мақсадларда амортизация ҳисоблаш тартиби тўғрисида батафсил ўқинг:
- бухгалтерия ҳисоби мақсадларида, “Асосий воситалар. Амортизация” бўлимида тавсияларга қаранг;
- фойда солиғи ҳисоб-китоби мақсадларида, “Солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида амортизация харажатлари қандай ҳисобланади” тавсияга қаранг.
Қиймати БҲМнинг 50 бараварига тенг ва ундан кам бўлган активларни АВга киритиш мумкинми
Ташкилотлар бир бирлик (тўплам) учун қиймати БҲМнинг 50 бараварига тенг ва ундан кам бўлган активни АВ таркибида ҳисобга олишлари мумкин, агар ундан 1 йилдан ортиқ фойдаланиш назарда тутилса (муайян чекловларни ҳисобга олган ҳолда).
Ушбу имконият ҳам бухгалтерия ҳисоби мақсадлари учун , ҳам фойда солиғи ҳисоб-китобида назарда тутилган.
Асосийси - ушбу қоидани бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсатига киритиш.
Кейинчалик АВ амортизацияси умумий тартибда ҳисобланади.
“Қандай активларни асосий воситаларга киритиш мумкин” мавзусидаги тавсияда батафсил қаранг.