Биржа савдолари иштирокчилари учун 5 та муҳим ўзгартиришлар

preview

17 май куни ўтказилган товар-хомашё биржасида савдоларга бағишланган видеоселектор йиғилишида Президент томонидан маҳаллий тадбиркорлар улушини ошириш бўйича мақсадлар белгилаб берилди. Хусусан:

 

1 июлдан бошлаб:

  • 500 000 тонна буғдой биржага чиқарилади, бунда фермерлардан гаров талаб этилмайди, шу куни тўлов амалга оширилади;
  • биржада алоҳида истиқболли товарлар секцияси ташкил этилиб, унда маҳаллий тадбиркорлар ўз маҳсулотларини ортиқча ҳужжатларсиз сотишлари мумкин бўлади.

Кейинчалик:

  • Ўзбекистон тадбиркорларининг маҳсулотлари учун биржа тўловлари 2 бараварга қисқартирилади;
  • солиқ назоратида тадбиркорларнинг биржа орқали сотган ёки харид қилган товарлари бўйича қўшимча ўрганишлар ўтказилмайди;
  • тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишда, бир вақтнинг ўзида, биржада ҳам ҳисобга олинади.

Манбага қаранг.

Сизга қуйидаги тавсиялар асқотиши мумкин:

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text181501_birja_savdolari_ishtirokchilari_uchun_5_ta_muhim_uzgartirishlar