Раҳбар ва бухгалтер учун 10 та муҳим янгилик (жадвал)

preview

2022 йил июнь ойида Ўзбекистонда бир қатор янгиликлар кучга киради. Улар солиқ солиш, лицензиялаш, чет эл фуқароларини ишга жойлаштириш, давлат хизматларини ва кредитлар олиш, корхоналарда жамоа шартномаларини тузиш шартлари ва ҳоказоларга дахл қилади.

Энг муҳим ўзгартиришлар тўғрисидаги маълумотни buxgalter.uz жадвалга тўплади:


Т/р

Янгилик

НҲҲ

Изоҳ

1

2022 йил 1 июндан бошлаб чет эл фуқароларини ишга жойлаштириш тартиб-таомили соддалаштирилади. Иш берувчи алоҳида рухсатнома олиши шарт эмас, меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома етарли, уни чет эл фуқаросининг ўзи тақдим этиши керак

22.02.2022 йилдаги “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 86-сон ВМҚ

 

2

2022 йил 1 июндан бошлаб акциз солиғи бўйича ставкалар ўртача 10%га индексация қилинади

30.12.2021 йилдаги “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-742-сон Қонун

ДСҚ ва Молия вазирлигининг 30.12.2021 йилдаги 06/04-01-01-32/2987-сон Юридик ва жисмоний шахсларга солиқ солиш тартибига киритилаётган ўзгаришлар тўғрисидаги қўшма Ахборот хабарида тафсилотлар баён этилган. Батафсил >>

3

1 июндан бошлаб нефть маҳсулотлари, жумладан якуний истеъмолчиларга реализация қилинадиган  нефть маҳсулотларига доир солиқ ставкалари ўртача 10%га индексация қилинади

4

2022 йил 1 июндан қуйидаги миқдорда белгиланади:

  • МҲЭКМ - 920 000 сўм;
  • БҲМ - 300 000 сўм.

Бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақи 12%га оширилади.

Президентнинг 20.05.2022 йилдаги “Иш ҳақи миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-138-сон Фармони

 

5

2022 йил 1 июндан бошлаб лицензиялаш тартиби ўзгаради. Фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик ёки жисмоний шахслар учун 2022 йил февраль ойида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан белгиланган талаб ва шартлар кучга киради

  • 21.02.2022 йилдаги 80-сон ВМҚ “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”;
  • 22.02.2022 йилдаги 86-сон ВМҚ “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”

 

6

1 июндан бошлаб иш берувчилар жамоа шартномаларига ходимлар учун ҳар йили мамлакат ичида саёҳатни ташкил этиш бўйича бандни киритишлари керак

Президентнинг 30.04.2022 йилдаги “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-232-сон қарори

Саёҳат харажатларининг бир қисми иш берувчиларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қоплаб берилади

7

2022 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари, Ўзбекистон ҳудудида вақтинча ёки доимий яшаётган чет давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, хорижий давлатда доимий яшайдиган чет давлат фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида вақтинча бўлиб турган ёки ўз фаолиятини ишончли вакили орқали амалга ошираётган чет давлат фуқароларига шахсий идентификация рақамларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилади

12.04.2022 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 177-сон ВМҚ

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга шахсий идентификация рақами 1 иш куни давомида қуйидагилар асосида берилади:

  • фуқаронинг паспорти;
  • фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжати;
  • яшаш гувоҳномаси;
  • ишончнома, ишончнома берган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва IСАО халқаро стандарти талабларига мос рақамли фотосурати, вакилнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат

8

2022 йил 1 июндан бошлаб ЯИДХПда ЭРИсиз олиш мумкин бўлган давлат хизматлари рўйхати кенгайтирилади

Президентнинг 20.04.2022 йилдаги “Давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш, бюрократик тўсиқларни қисқартириш ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-113-сон Фармони

Уларни олиш учун ЭРИдан фойдаланиш бекор қилинадиган хизматлар рўйхати ПФ-113-сон Фармонга 4-иловада келтирилган

9

2022 йил 1 июндан бошлаб Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасининг 100 млрд сўм маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали доривор ўсимликларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга кредитлар ажратиш бошланади

Президентнинг 20.05.2022 йилдаги “Доривор ўсимликлар хомашё базасидан самарали фойдаланиш, қайта ишлашни қўллаб-қувватлаш  орқали қўшимча қиймат занжирини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-139-сон Фармони

Имтиёзли кредитлаш шартлари:

  • фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа маҳсулот етиштирувчиларга доривор ўсимликларни етиштириш учун йиллик 14% (шундан 2%и банк маржаси) ставкада 6 ойлик имтиёзли давр билан 12 ой муддатга;
  • доривор ўсимликларни қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга  етиштирилган маҳсулотни харид қилишга талаб этиладиган айланма маблағларни тўлдириш учун йиллик 14% (шундан 2%и банк маржаси) ставкада 12 ойлик “револьвер” кредитлар

10

2022 йил 15 июндан бошлаб хўжалик юритувчи субъектларнинг тижорат банкларида очилган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга йўл қўйилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақлари ёпилади. Улардаги маблағлар қолдиғи эгасининг асосий ёки иккиламчи банк ҳисобварақларига ўтказилади

Президентнинг 25.05.2022 йилдаги «Ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов интизомини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-141-сон Фармони

 

 

Сизга қуйидаги тавсиялар асқотиши мумкин:

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text181687_rahbar_va_buhgalter_uchun_10_ta_muhim_yangilik_jadval