Ишлаб чиқаришдаги АВнинг амортизациясини қачон маҳсулот таннархига киритмаслик мумкин

preview

«Кичик корхона (тикувчилик ишлаб чиқариши) янги юқори унумли тикув машиналарини харид қилди. Балансда эскилари қолди. Улар яхши иш ҳолатида, АВлар таркибида ҳисобга олинишда давом этмоқда, лекин ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланилмаяпти. Балки келгусида яна фойдаланилар. Улар бўйича амортизация ҳисобланмоқда (2010-счёт). Бу тўқимачилик маҳсулотлари таннархини оширмоқда ва зарарга олиб келмоқда.

Хусусий корхонада бундай АВни консервация қилиш учун четдан консалтинг, аудиторлик ва бошқа ташкилотларни таклиф қилиш шартми? Ўзбекистон қонунчилигига кўра ишлаб чиқаришдаги АВ бўйича амортизация ҳисоблашни бошқа усул билан тўхтатиш мумкинми? Ишлаб чиқаришдаги АВнинг амортизациясини қайси ҳолларда таннархга киритмаслик мумкин?»

Кичик корхона бухгалтерининг саволларига «Жавоб берамиз!» маълумот хизмати экспертлари жавоб берди.

Эътибор беринг

«Жавоб берамиз!» маълумот хизматидан фойдаланиш – сиз учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси мутахассислари, шунингдек «Норма»нинг солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисоби бўйича экспертларидан асосли жавоблар олиш имкониятидир.

Шарти – бизнинг ахборот маҳсулотларимиздан бирининг фойдаланувчиси бўлиш.

Buxgalter Pro маълумот-эксперт тизими, бонуслар ва хизматлар ҳақида бепул маслаҳат олинг.

 

Асосий воситаларни консервация қилишга қарор қилсангиз

 – АВни консервация қилиш тартиби Фойдаланилмаётган асосий воситалар ва тугалланмаган қурилиш объектларини консервация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган. Техник даражаси замонавий талабларга жавоб бермаса ёки 3 ой давомида ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланишни режалаштирмасангиз, асосий воситаларни консервация қилишингиз мумкин. Бу ҳолда улардан фойдаланиш қайта тикланишига ёки янги мулкдорга сотилишига қадар, лекин 24 ойдан кўп бўлмаган муддатга консервация қилиш мумкин .

Хусусий корхоналарда асосий воситаларни консервация қилиш тўғрисида қарорни мулк эгалари – таъсисчилар қабул қилади .

Консервация тўғрисидаги фармойиш (буйруқ) асосида сиз бир ойлик муддатда қуйидагиларни тузишингиз керак :

  • консервация тўғрисида далолатнома, унда консервация санасидаги асосий воситаларнинг бошланғич ва қолдиқ қийматларини албатта кўрсатиш керак. Далолатномага консервация қилиниши лозим бўлган асосий воситалар рўйхатини илова қилинг. Далолатнома ва рўйхатлар мустақил аудиторлик ташкилоти билан биргаликда тузилади;
  • консервация қилинган асосий воситаларнинг сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган ишлар ва харажатлар рўйхати. Рўйхат лойиҳа ва консалтинг ташкилоти билан биргаликда тузилади.

Четдан жалб қилинадиган қандай ташкилотларни таклиф қилишни консервация қилинаётган асосий воситалар турига қараб ўзингиз ҳал қиласиз. Тикув машиналари бўлса, фақат аудиторлик ташкилотини жалб қилиш етарли деб ҳисоблаймиз. Консервация қилинган асосий воситаларнинг сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган ишлар ва харажатлар рўйхатини тузиш вазифасини сизнинг мутахассисларингиз – муҳандислар, механиклар, қўриқлаш хизмати бажара олади.

 

 

Фойдаланилмаётган АВ бўйича амортизация ҳисоблаш тўғрисида

АВнинг фойдали хизмат муддати давомида амортизация ажратмаларини ҳисоблаш тўхтатилмайди. Икки ҳолат бундан мустасно :

  • амортизация қилинадиган активлар Ўзбекистон қонунчилигида белгиланган тартибга риоя қилинган ҳолда консервацияга ўтказилганда. Амортизация ажратмалари консервация даврида тўхтатиб қўйилади;
  • амортизация қилинадиган активлар солиқ тўловчининг қарорига кўра 12 ойдан ортиқ муддатга реконструкция ёки модернизация қилишга қўйилганда. Мажбурий шарт – солиқ тўловчи кўрсатилган даврда бу активлардан ўз фаолиятида фойдаланмаслиги керак.

Агар фойдаланилмаётган ускуналарни консервация қилмасангиз, амортизация ҳисобланиши керак. Масалан, ишлаб чиқариш усули билан.

Солиқ солиш мақсадлари учун СК 306-моддада белгиланган нормалардан паст нормалар бўйича амортизация ҳисоблашга йўл қўйилади . Агар фойдаланилмаётган тикув машиналарини консервация қилмасликка қарор қилсангиз, тўхтаб туриш даврида эскирмаслигини ҳисобга олган ҳолда ҳисобот йилига пасайтирилган амортизация нормаларини белгилашни тавсия қиламиз.

Бу амортизация нормаларини корхонанинг солиқ ҳисоби сиёсатида албатта мустаҳкамлаб қўйинг.

 

Консервация қилинган асосий воситаларнинг амортизациясини тайёр маҳсулот таннархига қандай киритмаслик мумкин

Ишлаб чиқариш асосий воситаларининг амортизацияси тайёр маҳсулот таннархига киритилади . Бироқ умумий қоидага кўра маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархига маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ, ишлаб чиқариш технологияси ва ташкил этилиши билан боғлиқ харажатлар киритилади .

Эски тикув машиналарида ишлаб чиқариш жараёни тўхтатилгани боис, улар бўйича амортизацияни 9430-ҳисобга – ишлаб чиқариш жараёни тўхтатилган даврда ишлаб чиқариш қувватлари ва объектларини сақлаш ва хизмат кўрсатиш харажатлари сифатида ҳисобдан чиқариш мумкин .

Амортизацияни ҳисоблаш бўйича фойдали кўрсатмаларни қуйидаги тавсияларда топасиз:

 

Эътибор беринг

Бухгалтер учун барча нарса: бепул маслаҳатлар, янгиликлар, мансабдорларнинг жавоблари ва долзарб мавзулар таҳлили – ҳар куни бизнинг Телеграм-каналимизда! Обуна бўлинг!

 

 

 

Асосий воситалар Асосий воситалар Асосий воситалар /ru/publish/doc/text181753_qachon_ishlab_chiqarishdagi_avlar_amortizaciyasini_tannarhga_kiritmasa_buladi