Полезное для бухгалтера в ноябре:
IT-мутахассисларини ўқитиш учун мақсадли қарзни қандай олиш мумкин
Технопарк резидентлари ўз мутахассисларини ўқитиш ҳамда ўқув маркази сифатида IT-таълимни ташкил қилиш учун мақсадли қарз олишлари мумкин. Бу ҳақда IT Park Дирекциясида қуйидагилар айтиб ўтилди:
Ўз ходимларини қандай ўқитиш лозим
Қарз олиш шартлари қуйидагилардан иборат :
- 16 ёшдан 35 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Марказ маблағлари ҳисобидан таълим ташкилотларида мақсадли ўқиш ҳуқуқига эга бўлади;
- Марказ томонидан номзодлар танлов асосида танланади;
- танлаб олинган номзодлар (стипендиатлар) Марказ билан ахборот технологиялари ва компьютер дастурлаш соҳасида уларнинг ўқишини тўлаш учун даромадларини тақсимлаш тўғрисидаги шартномани тузади;
- ўқишни тугатгандан сўнг мақсадли қарз ва ушбу қарз бўйича фоизлар қайтарилади;
- мақсадли қарз бўйича фоизлар МБнинг амалдаги асосий ставкасидан ошмаслиги зарур.
Ушбу дастур доирасида IT-мутахассисларини тайёрлайдиган ўқув марказлари жумласига қандай кириш мумкин
1. Ариза шаклини ва ариза берувчининг сўровномасини тўлдиринг.
Бўлғуси тингловчиларни кейинчалик ишга жойлаштириш назарда тутилган бизнес-режани тайёрланг ва тақдим этинг. IT-мутахассисликларга ўқитишдан ташқари қарз олишнинг мажбурий шартларидан бири битирувчиларни ишга жойлаштириш кафолати ҳисобланади.
2. Гаров, учинчи томон кафиллиги ёки суғурта шаклидаги таъминотни тайёрлаб қўйинг.
3. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда таъсис ҳужжатларининг нусхасини тақдим этинг.
4. Сиз (ариза берувчи) қайтадан ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик жараёнида эмаслигингизни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этинг.
5. Марказга молиявий ҳолатингизни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни тақдим этишга тайёр туринг.
Аризалар ўзи келиб топшириш тартибида қабул қилинади. Мақсадли қарз миқдори сиз ўқитишни ва ишга жойлаштиришни режалаштираётган тингловчилар сонига боғлиқ бўлади. Қарз муддати ва йиллик фоизи Эксперт кенгашининг хулосасига қараб белгиланади.
Қўшимча маълумотларни +998973019995 телефони ёки it-bilim@it-park.uz электрон почтаси орқали олиш мумкин.
Манбага қаранг.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади.