Воситачида харажатларни қоплаш қандай ҳисобга олинади

preview

ҚҚС тўловчи бўлган комитент воситачига транспорт харажатларини қоплаб беради. Буни бухгалтерия ҳисобида қандай тўғри акс эттиришни “Норма” эксперти Татьяна ЛИМАРЕВА тушунтирди:

 

– Комитент воситачига воситачилик топшириғини бажаришда қилинган харажатларни қоплаши шарт :

  • товарни сотувчидан комитентнинг омборигача етказиш бўйича транспорт харажатлари;
  • юкни ортиш, тушириш, қўриқлаш харажатлари;
  • божхона тўловлари, курсдаги фарқ бўйича харажатлар, агар комитентнинг буюртмасига асосан товар чет элдан импорт контракти бўйича харид қилинса;
  • топшириқни бажариш муносабати билан бевосита юзага келадиган бошқа харажатлар.

Комитент товарларни воситачида сақлаш харажатларини қопламайди, агар қонун ҳужжатларида ёки воситачилик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса .

Қопланадиган харажатлар:

    1) воситачида харажатларни ҳисобга олувчи счётларда акс эттирилмайди, балки комитентда харажатлар сифатида ҳисобга олинади;

    2) воситачининг ҳисоботида ва кўрсатилган хизматлар тўғрисидаги далолатномада кўрсатилади;

    3) воситачининг ҳисобварақ-фактурасида унинг воситачилик ҳақи суммасига кўрсатилмайди.

Эътибор беринг

Комитент (ишонч билдирувчи) томонидан харажатларнинг қопланишида воситачи (ишончли вакил) “Қоплаш учун” белгиси билан махсус ЭҲФ тақдим этади, бунда:

  • “Воситачи” белгисини қўяди;
  • комитент тўғрисида маълумотларни ва қоплаш тури бўйича ИФУТни кўрсатади.

 

Ўтказмалар

Вазиятни шартли мисолда кўриб чиқамиз. Воситачилик шартномаси ва воситачининг ҳисоботига асосан ҚҚС тўловчиси бўлган комитент унинг товарини реализация қилиш билан боғлиқ 575 минг сўм миқдорида транспорт харажатларини қоплайди. Шу жумладан ҚҚС - 75 минг сўм.

Харажатлар ҚҚСсиз - 500 минг сўм (575 – 75).

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма,
минг сўм

Счётлар корреспонденцияси

Дебет

Кредит

Комитентда бухгалтерия ҳисоби:

Воситачининг ҳисоботи ва унинг қоплаш учун тақдим этган ЭҲФга асосан қопланадиган харажатлар акс эттирилди

500

9410

6990

Қоплаш учун тақдим этилган ЭҲФга асосан қопланадиган харажатлар бўйича ҚҚС акс эттирилди

75

4410

6990

Воситачига харажатлар қоплаб берилди

575

6990

5110

Воситачида бухгалтерия ҳисоби:

Транспорт компаниясининг ЭҲФга асосан қопланадиган харажатлар акс эттирилди. Транспорт компаниясининг ЭҲФда ҚҚС мавжуд ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, у воситачида акс эттирилмайди

575

4890
(комитент)

6990
(транспорт компанияси)

Транспорт компанияси олдидаги қарз сўндирилди

575

6990
(транспорт компанияси)

5110

Комитент томонидан харажатлар қоплаб берилди

575

5110

4890
(комитент)

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text182227_vositachida_harajatlarni_qoplash_qanday_hisobga_olinadi