Солиқларни тўлаш бўйича тўлов топшириқномалари билан қандай ишлаш керак

preview

Солиқларни тўлаш бўйича тўлов топшириқномаларини расмийлаштириш ва бажариш билан боғлиқ муаммолар солиқ қарзи ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин. Бундай солиқ тўловчиларга нисбатан Солиқ қўмитаси томонидан солиқ қарзини ундириш бўйича чоралар кўрилади. Шунингдек, ушбу вазиятда энди банклар томонидан тўлов топшириқномаларини бажариш вақти билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин.

Қандай воситалар бундай вазиятлардан қочишга бўлмаса-да, уларнинг оқибатларини тузатишга ёрдам бериши ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан Солиқ қўмитасининг Солиқ қарзини ундиришни ташкил этиш бошқармасида гапириб беришди.

 

Материалларимизни ўтказиб юборманг – телеграм-каналга обуна бўлинг.

 

1. Солиқларни тўлаш учун тўлов топшириқномаларини банк-мижоз тизими ва my3.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинетнинг “Солиқларни тўлаш...” интерактив хизматида шакллантириш мумкин.

My3.soliq.uzда шакллантирилган тўлов топшириқномаларининг афзаллиги унинг аксарият устунларининг автоматик тарзда тўлдирилиши ҳисобланади. Сиздан фақат солиқ тури, тўлов тури, тўлов топшириқномасининг тартиб рақами ва тўланадиган суммани кўрсатиш талаб қилинади. Бу пулингиз керакли ҳисобрақамларига етиб бориши ва ўтказилишини кафолатлайди. Бу эса пул бошқа ҳисобрақамига келиб тушганлиги туфайли эртага солиқчилар сизни солиқ бўйича қарздор сифатида кўрмаслигини англатади.

2. Агар тўлов топшириқномасини шакллантиришда хатога йўл қўйган бўлсангиз, уни бекор қилиш ва янгисини шакллантириш мумкин. Бунинг учун:

  • my3.soliq.uzдаги шахсий кабинетда “Солиқларни тўлаш...” бўлимига киринг;
  • “Тўлов топшириқномалари рўйхати” қўшимча саҳифасини очинг;
  • бекор қилиниши лозим бўлган тўлов топшириқномасини топинг;

Эътибор беринг

Фақат банк томонидан тўланмаган тўлов топшириқномасини бекор қилиш мумкин. Агар топшириқномангиз банк томонидан бажарилган бўлса, ҳисобга олиш ёки қайтариш вариантини кўриб чиқиш мумкин.

 

  • “Ҳаракатлар” устунида учта йўл-йўл чизиқ тасвирига босинг ва чиқиб келадиган менюда “Bekor qilindi”га босинг;
  • чиқиб келадиган дарчада ўз ЭРИсингиз паролини киритинг.

Шундан сўнг my3.soliq.uzдаги тўлов топшириқномалари рўйхатидаги тўлов топшириқномаси “Тўлов топшириқномаси солиқ тўловчи томонидан бекор қилинди” ҳолати билан акс эттирилади;

  • янги тўлов топшириқномасини шакллантиринг.

3. Солиқ қўмитаси тўлов топшириқномаларига дарҳол эмас, балки расмийлаштирилган пайтдан бошлаб 24 соат мобайнида ишлов беришини кўзда тутинг. Солиқ қўмитаси томонидан тўлов топшириқномаларини банкка жўнатиш эрталаб содир бўлади. Яъни, мисол учун, сиз тўлов топшириқномасини туш вақтидан сўнг расмийлаштирган бўлсангиз, у банкка фақат кейинги куни эрталаб келиб тушади. Шунингдек, банк ҳам тўлов топшириқномаларингизга банк иш куни мобайнида ишлов беради.

4. Шахсий ҳисоб картасини текширинг.

Солиқларни тўлашда хато қилмаслик учун ШҲКни қандай тўғри “ўқиш” лозим.

5. Юридик шахс бирор бир сабабга кўра солиқларни тўлашни белгиланган муддатга амалга оширмаган бўлса, солиқ органлари томонидан унга инкассо топшириқномаси тақдим этилади. Бундай инкассо масалалари юзасидан 71 244-98-09 (ички телефон 01351, 01352, 01758) телефон рақамлари орқали ёки сизга хизмат кўрсатувчи солиқ инспекциясига мурожаат қилинг.

6. Агар у ёки бу сабабга кўра сизда солиқ бўйича ортиқча тўлов ҳосил бўлган бўлса, сиз ортиқча тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқ суммаларини ҳисобга олиш ёки қайтариш ҳуқуқига эгасиз. СКнинг 104 ва 105-моддаларига ва Бюджет тизими бюджетлари даромадларининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномага  амал қилинг. Керакли аризаларни my3.soliq.uzдаги шахсий кабинетнинг “Ортиқча тўланган (ундирилган) солиқ суммаларини қайтариш ва ҳисобга олиш” интерактив хизмати ёрдамида беринг.

 

 

 

 

Солиқ мажбуриятларини бажариш Солиқ мажбуриятларини бажариш Солиқ мажбуриятларини бажариш /ru/publish/doc/text182766_soliqlarni_tulash_buyicha_tulov_topshiriqnomalari_bilan_qanday_ishlash_kerak