Ҳужжат айланиши жадвалини қандай ишлаб чиқиш керак
Тавсияда:
– ҳужжат айланиши жадвалини тузиш тартиби;
– ходимлар учун эслатмалар;
– ҳужжатлар ўз вақтида расмийлаштирилиши учун ходимларни рағбатлантириш;
– контрагентлар билан ишлашни ташкиллаштириш.
Ҳужжатлар айланиши жадвалини тузиш тартиби
Бошланғич ҳужжатларингиз кечикмасдан «ҳаракатланиши» ва йўқолмаслиги учун ҳужжатлар айланиши жадвалининг кўчиш қоидаларини ишлаб чиқинг. Бу ички назорат тизимининг бир қисми бўлиб, уни бухгалтерия ҳисобининг барча субъектлари яратишга мажбур .
Бош бухгалтер ҳужжат айланишининг барча босқичларини: ҳужжатларни яратиш ёки ташқаридан олиш, уларни ҳисобга олиш, қайта ишлаш ва архивга топширишни назорат қилиши шарт.
Жадвал тузиш ишини корхона раҳбари ёки у томонидан тайинланган шахслар ташкиллаштиради. Қоидага кўра бу бош бухгалтер ва (ёки) бошқа таркибий бўлинма раҳбарлари бўлади.
Жадвални...