Полезное для бухгалтера в ноябре:
Алкоголь ишлаб чиқарувчилар орасида “солиқдан бўйин товловчилар”ни қандай аниқлашади
ҚҲТБТда этиль спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларда солиқ хавфи мезонларини белгиловчи НҲҲ лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Buxgalter.uz буни аниқлаштиришга ҳаракат қилди:
Мазкур мезонлар ким тайёр маҳсулотларнинг реал ҳажмларини камайтириб кўрсатаётганлиги ва тегишинча, солиқларни тўлиқ ҳажмда тўламаётганлигини аниқлаш мақсадида жорий этилади:
Т/р |
Солиқ хавфи белгилари |
Солиқ хавфи даражаси |
1 |
Устав фондининг таъминланмаслиги:
|
Юқори |
2 |
Ишлаб чиқарувчи ароқ ҳамда истеъмол этил спиртидан (узум ва резавор мева этиль спиртидан ташқари) ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан ўрнатилган қувватларнинг 60%идан кам миқдорда фойдаланади. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми - абсолют алкоголга қайта ҳисоблаганда 100 минг декалитрдан кам; |
Юқори |
3 |
Ишлаб чиқарувчи (ароқ ишлаб чиқарувчилар бундан мустасно) истеъмол этиль спиртидан (узум ва резавор мева этиль спиртидан ташқари) ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқариш қувватларининг 50%идан кам миқдорда фойдаланади |
Юқори |
4 |
Ишлаб чиқарувчи қуйидагилардан фойдаланмайди:
|
Юқори |
5 |
Истеъмол ва техник этиль спиртини реализация қилишда автоматлаштирилган кузатиш тизими (GPS) билан жиҳозланган ҳамда алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш, уларнинг айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш ҳамда узумзорларнинг ягона реестри ахборот тизимига интеграция қилинган электрон ҳисоблагич ўрнатилган транспорт воситаларидан фойдаланилмайди |
Юқори |
6 |
Мазкур фаолиятни амалга ошириш учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган зарур гувоҳномалар, мувофиқлик сертификатлари ва бошқа ҳужжатлар мавжуд эмас |
Юқори |
7 |
Қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ этиль спирти ва алкоголь маҳсулотлари савдоси қоидаларига риоя қилинмайди |
Юқори |
8 |
Барча истеъмол ва техник этиль спирти ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларини қуйиш линияларида йиғма ҳисобга олиш маълумотлари кўрсаткичларини тегишли ҳимоялаш воситасига эга бўлган тайёр маҳсулотларни электрон ҳисоблагичлар мавжуд эмас |
Юқори |
9 |
Зарур асбоб-ускуналар, приборлар, кимёвий реактивлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан жиҳозланган, барча зарур физик-кимёвий, микробиологик ва бошқа кўрсаткичларни таҳлил қилиш имконини берувчи ишлаб чиқариш лабораториялари мавжуд эмас |
Юқори |
10 |
Истеъмол ва техник этиль спирти ишлаб чиқарувчи ташкилотларда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришга тақиқнинг бузилиши |
Юқори |
11 |
Сертификатланган истеъмол этиль спирти ишлаб чиқарувчи ташкилотларда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги қошидаги этил спирти сифатини аниқлаш лабораторияси мавжуд эмас |
Юқори |
12 |
Истеъмол ва техник этиль спирти, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қонунчиликка ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга қатъий риоя қилинмайди |
Ўрта |
13 |
Ишлаб чиқариш хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормалари таъминланмайди |
Ўрта |
14 |
Ҳар бир маҳсулот тури учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан тасдиқланган, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган технологик йўриқномалар мавжуд эмас |
Ўрта |
15 |
Спирт ва алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида тегишли малакага эга бўлган камида 2 нафар мутахассис мавжуд эмас |
Ўрта |
16 |
Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги бўйича истеъмол этиль спирти ва алкоголь маҳсулотларининг органолептик хусусиятларини аниқлаш бўйича дегустация комиссиясига ҳар чоракда маҳсулот намуналари тақдим этилмайди |
Ўрта |
17 |
Ароқ ва (ёки) ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг вино материаллари ишлаб чиқариш учун ўзининг техник узум навлари плантациялари мавжуд эмас. Ёки техник узум навлари экилганидан кейинги 3 йилдан сўнг уларнинг майдони ароқ ва (ёки) ликёр-ароқ маҳсулотларини йиллик ишлаб чиқариш ҳажмининг 75%ига мутаносиб келадиган вино материаллари ва (ёки) вино ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ҳосилни йиғиш имконини бермайди |
Ўрта |
18 |
Вино-коньяк маҳсулотларини сақлаш ва етилтириш учун эман бочкалари мавжуд эмас |
Ўрта |
Муҳокамада 22 июлга қадар иштирок этинг.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади