Энергоресурслар тарифлари ҳозирча оширилмайди

preview

Вазирлар Маҳкамаси 30.06.2022 йилдаги «Ёқилғи-энергетика ресурслари таъминотида бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида»ги 348-сон ВМҚнинг амал қилишини вақтинча тўхтатиб туради. Бу ҳақда norma.uz портали ёзмоқда: 

 

Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари таъминотида бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида»ги 348-сон қарори билан ёқилғи-энергетика ресурсларининг янги нархлари белгиланган эди.

Улар 2022 йил 15 июль ҳамда 2023 йил 1 апрелдан қўлланилиши керак эди. 

Вазирлар Маҳкамасининг қабул қилинган 14.07.2022 йилдаги 387-сон қарори билан 30.06.2022 йилдаги 348-сон ВМҚнинг амал қилиши вақтинча тўхтатилди. 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.07.2022 йилдан кучга кирди.

Norma.uz материаллари асосида


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text182915_energoresurslar_tariflari_hozircha_oshirilmaydi