Тадбиркорларни офиснинг ноқонуний қайта қурилиши юзасидан текширишади

preview

Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига яна биттаси қўшилди –“асосли маълумотлар бўлганда кўп квартирали уйлардаги жойларнинг ўзбошимчалик билан қайта қурилиши ва (ёки) қайта режалаштирилиши ҳолатларини текшириш ҳамда бошқариш органлари томонидан кўп квартирали уйларда юзага келган авария вазиятларини бартараф этиш бўйича чоралар кўрилганлиги устидан назорат қилиш”. Бу Президентнинг 4.08.2022 йилдаги ПФ-182-сон Фармонида назарда тутилган.

 

Ҳужжат "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги Қонун ижросини таъминлашга қаратилган.

ПФ-5490-сон Фармонга 2-илова  кўп квартирали уйлардаги жойларнинг қайта қурилиши ва қайта режалаштирилиши устидан назорат қилишни назарда тутувчи янги позиция билан тўлдирилди. 

Текширувга 1 кундан кўп бўлмаган вақт ажратилади, текширувчи орган – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси. 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.08.2022 йилдан кучга кирди.  

Norma.uz материаллари асосида


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text183527_tadbirkorlarni_ofisning_noqonuniy_qayta_qurilishi_yuzasidan_tekshirishadi