Онлайн-НКМ чекларига тузатиш киритиш муддати узайтирилди

preview

2022 йилнинг 23 августига қадар жорий йилнинг ўтган даври учун онлайн-НКМ чекларига тузатиш киритиш мумкин. Истисно – харид суммасининг 1%и миқдорида кешбэк тўланган чеклар. Buxgalter.uz тафсилотларни аниқлаштирди.

 

Чекка тузатиш киритиш муваффақиятли амалга оширилиши учун нима қилиш керак:

1. My.soliq.uz да шахсий кабинетга киринг.

2. “Онлайн-НКМ ва виртуал кассалар тўғрисида ахборот” интерактив хизматининг функционалини очинг.

3. Керакли “Чекка тузатиш киритиш” ҳаволасини танланг.

4. Фильтрда хато билан чек урилган НКТ фискал модули рақамини, чекнинг тартиб рақамини кўрсатинг ва “Излаш” тугмасига босинг.

Натижада фильтр остида экранда чекка тузатиш киритишнинг махсус шакли очилади, унда чекдан маълумотлар келтирилади.

5. Нотўғри маълумотлар ўрнига тўғри маълумотларни киритинг, шаклнинг барча устунларини тўлдиринг. Фақат шаклнинг кулранг билан “белгиланмаган” реквизитларида қийматларни қўлда ўзгартириш мумкин. Шаклнинг тузатиш киритиладиган майдонида тўғри қийматни киритинг (агар реквизит кўрсатилган бўлса - дастлаб нотўғри қийматни олиб ташланг).

6. Тасдиқловчи ҳужжатларни бириктиринг.

7. “Ҳисоблаб чиқариш” тугмасига босинг.

8. “Жўнатиш”га босинг.

 

Чекларга тузатиш киритиш учун шакл чекнинг қуйидаги реквизитларида хатоларни тузатиш имкониятини назарда тутади:

  • маҳсулот номи;
  • миқдори;
  • суммаси (товар қиймати = нархи х сони);
  • ҚҚС (товар бўйича);
  • МХИК;
  • ўлчов бирлиги;
  • комитент СТИРи;
  • тўлов шакли (нақд/терминал);
  • ҚҚС (чек бўйича ҚҚС суммаси);
  • умумий сумма (чек бўйича харид учун тўланган).

Эътибор беринг, 2022 йилнинг 23 августига қадар жорий йилнинг ўтган даври учун чекларга тузатиш киритиш имконияти ДСҚ томонидан солиқ тўловчиларнинг кўп сонли илтимосларини инобатга олган ҳолда тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз
23.11.2019 йилдаги 943-сон ВМҚга 1-илованинг 38-1-бандига мувофиқ НКТ чекига тузатиш киритиш тафовут аниқланган ойдан кейинги ойнинг 10 кунидан кечиктирмай амалга оширилиши зарур.

Манбага қаранг.

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади


Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ Онлайн-НКТ /ru/publish/doc/text183819_onlayn-nkm_cheklariga_tuzatish_kiritish_muddati_uzaytirildi