Текширувларни рўйхатга олиш китобининг қоғоз шакллари бекор қилинди

preview

2022 йил 19 октябрдан бошлаб Текширувларни рўйхатга олиш китоби фақат электрон форматда тўлдирилади. Бу 19.10.2022 йилдаги 611-сон ВМҚда назарда тутилган. Тафсилотлар билан norma.uz порталида танишасиз:

 

Мансабдор шахс текшириш бошланишига қадар Текширувларни рўйхатга олиш китобининг электрон шаклига қуйидаги маълумотларни киритиши лозим:

  • «Ягона давлат назорати» тизимида рўйхатдан ўтказилган текшириш рақами;
  • текширув ўтказаётган назорат қилувчи орган номи;
  • текширув ўтказаётган мансабдор шахсларнинг Ф.И.Ш.;
  • махсус гувоҳнома рақами (маълумотлар тизимдаги маълумотлар билан тўғри келмаган тақдирда, тадбиркорлик субъектида текширув ўтказилишига йўл қўйилмайди);
  • тадбиркорлик субъектининг манзили;
  • текширув ўтказиш учун асос бўлган буйруқ рақами ва санаси;
  • текширув тури (бунда тизимда мавжуд бўлган текшириш тури ва унинг махсус коди кўрсатилади);
  • текширув муддати;
  • аудитор ва экспертлар жалб қилинган тақдирда – уларнинг Ф.И.Ш., иш жойи, фаолият йўналиши, уларни жалб қилишга асос бўлган шартнома рақами ва санаси.

611-сон ВМҚ билан қуйидагилар тасдиқланган:

  • Текширувларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Назорат қилувчи органларнинг «хавфни таҳлил этиш» тизимларига қўйиладиган минимал талаблар.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.10.2022 йилдан кучга кирган.

Norma.uz материаллари асосида


Қонунчиликдаги янгиликлар. Норматив қонун ҳужжатларидаги ўзгаришлар. Қонунчиликдаги янгиликлар Қонунчиликдаги янгиликлар /ru/publish/doc/text185187_tekshiruvlarni_ruyhatga_olish_kitobining_qogoz_shakllari_bekor_qilindi