Битим қийматини камайтирувчи қўшимча ЭҲФ қандай тақдим этилади (йўриқнома)

preview

Харидор товарни қайтарса, кўрсатилган хизматлардан воз кечса, ёхуд жўнатилган товарлар (кўрсатилган хизматлар) нархи, сони ёки ҳажми камайса, етказиб берувчи солиқ базасига тузатиш киритиш учун қийматни камайтиришга қаратилган қўшимча ЭҲФни тақдим этиши керак . ДСҚ буни қандай амалга ошириш кераклиги ҳақида тушунтириш берди:

 

Эътибор беринг
Йўриқнома «Soliq servis» электрон ҳужжат айланиши оператори мисолида тузилди. Бошқа операторнинг хизматларидан фойдалансангиз, ЭҲФни расмийлаштиришда «техник» муаммолар юзага келиши мумкин. Бирон муаммо юзага келса, операторингизнинг техник кўмак хизматига мурожаат қилинг.

Қадамма-қадам йўриқнома:

1. Солиқ базасига тузатиш киритишга асос бўладиган ҳисобварақ-фактура очинг ва ID-коддан нусха кўчиринг.

2. Янги ҳисобварақ-фактура очиб, устунда «Қўшимча» ЭҲФ турини танланг.

3. «Эски ҳисобварақ-фактура» майдонига нусха кўчириб олган ID-кодни киритинг, ҳужжат рақами ва санасини кўрсатинг.

4. «Янги ҳисобварақ-фактура» майдонида яратилаётган ҳужжат рақами ва санасини кўрсатинг.

5. Буюртмачининг СТИР ёки ЖШШИРни кўрсатинг.

6. Товар ҳақида ахборот қайд этилган дарчада қайтариладиган товарнинг МХИКни танланг. Ёки тегишинча, хизматнинг МХИКни.

7. Тегишли устунда ўлчов бирлигини танланг.

8. Товар сонини «+» («плюс») белгиси билан кўрсатинг.

9. Товар қийматини «–» («минус») белгиси билан кўрсатинг. Эътибор беринг: манфий қийматли қўшимча ЭҲФ суммаси илгари тақдим этилган ЭҲФ суммасидан ошмаслиги керак.

10. ЭҲФни олувчига тасдиқлаш учун жўнатинг.

 

Юқорида тилга олинган товарларни қайтаришдан ташқари, бундай тузатиш киритиш, агар сийловлар бериш шартлари шартнома шартларида ёки солиқ тўловчининг нарх (тариф) сиёсатида назарда тутилган бўлса, илгари амалга оширилган товарларни (хизматларни) етказиб бериш бўйича солиқ базасини камайтиради. Бундай шартлар товарлар етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) шартномасининг муайян шартлари харидор томонидан бажарилишини, шу жумладан товарларнинг (хизматларнинг) муайян ҳажмини олишни ва муддатидан олдин ҳақ тўлашни назарда тутиши мумкин .

Қўшимча ҳисобварақ-фактурани қуйидагилар бўйича расмийлаштириш мумкин :

  • тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактуралар бўйича, улар тақдим этилган санадан бошлаб бир йиллик муддат доирасида,
  • кафолат муддати белгиланган товарлар (хизматлар) бўйича – кафолат муддати доирасида.

Бу ҳолда харидор илгари ҳисобга олиш учун қабул қилинган ҚҚС суммасига тузатиш киритиши керак .

 

Манбага қаранг.

 

Қўшимча фойдали маълумотларни қуйидаги тавсиялардан топасиз:

 

Олег ГАЕВОЙ тайёрлади.


ЭҲФ ЭҲФ ЭҲФ /ru/publish/doc/text185278_bitim_qiymatini_kamaytiruvchi_qushimcha_ehf_qanday_taqdim_etiladi_yuriqnoma