Полезное для бухгалтера в декабре:
15 ноябрь
• 2022 йил октябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 389-м. 1-қ. 2-б. СК 390-м. СК 407-м. 4 ва 5-қ.).
• 2022 йил ноябрь ойи учун қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ. Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади (СК 392-м. 1 ва 2-қ.).
• 2022 йил октябрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг СЎНГГИ КУНИ (СК 470-м. 3–4-қ.).
Бухгалтер тақвими - “СБХ” газетаси ва “Норма” МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмаси. Ундан нусха олишга фақат “Норма” МЧЖ билан шартнома асосида йўл қўйилади