Импорт қилинган технологик жиҳозларни сотишда юзага келадиган солиқ оқибатлари

preview

«Корхона 2022 йилда СКга мувофиқ ҚҚСдан озод қилинган технологик жиҳозларни импорт қилди. Асосий восита фойдаланишга киритилиб, ишлатилмоқда. Жиҳозлар: 1) сотилса; 2) оператив ижарага берилса; 3) хизматларни кўрсатишда корхонанинг ўзи томонидан фойдаланилса, қандай солиқ оқибатлари юзага келади?».

Ушбу саволларга «Норма» эксперти Миржалол МИРФАЁЗОВ жавоб берди

 

– Санаб ўтилган операцияларнинг ҳар бири муайян солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин. Ҳар бир ҳолатни кўриб чиқамиз.

 

Сотиш

Жиҳозларни импорт қилиш чоғида ҚҚС ва божхона божи бўйича божхона имтиёзлари қўлланган. Ушбу жиҳозлар қаерда – Ўзбекистон ҳудудида ёки ундан ташқарида реализация қилинишига қараб, божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятларни тиклаган ҳолда имтиёзлар бекор қилиниши мумкин.

Эътибор беринг
Жиҳозлар олиб кирилган пайтдан эътиборан 3 йил ичида экспортга реализация қилинса ёки бепул берилса, божхона имтиёзларининг амал қилиши бекор қилинади, ҚҚС ва божхона божини тўлаш бўйича мажбуриятлар тикланади .

Корхона тўланиши лозим бўлган тўловларни бюджетга тўлайди. Экспортга реализация қилишга ноль даражали ставкада ҚҚС солинади  .

Жиҳозлар Ўзбекистон ҳудудида реализация қилинса (ёки бепул берилса), божхона тўловларини тўлаш бўйича мажбуриятлар юзага келмайди. Бундай реализация қилиш божхона тўловлари бўйича имтиёзларни бекор қилишга олиб келмайди, бироқ ҚҚС солинади .

АВни реализация қилишдан олинган даромад иккала ҳолатда фойда солиғини ҳисоблашда жами даромадга киритилади . Бундай даромад СК 298-моддасига мувофиқ аниқланади. Экспорт қилиш чоғида ноль даражали фойда солиғи ставкаси СКда назарда тутилган муайян шартлар бажарилган тақдирда қўлланилади  .

 

Оператив ижарага бериш 

Жиҳозларнинг оператив ижарага берилиши уларни импорт қилиш чоғида олинган божхона тўловлари бўйича имтиёзлар бекор қилинишига олиб келмайди.

Жиҳозларни оператив ижарага бериш – ҚҚС солинадиган хизматларни реализация қилиш бўйича айланма .

Жиҳозларни оператив ижарага беришдан олинган даромад фойда солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилади .

 

Хизматларни кўрсатишда фойдаланиш  

Корхонанинг хизматларни кўрсатиш чоғида жиҳозлардан фойдаланиши ҳам уларни импорт қилиш чоғида олинган божхона тўловлари бўйича имтиёзларнинг бекор қилинишига олиб келмайди.

Хизматларни кўрсатиш – ушбу хизматлар солиқ солишдан озод қилинган хизматларга кирмаса, ҚҚС солинадиган реализация қилиш бўйича айланма  .

Хизматларни кўрсатишдан олинган даромад фойда солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилади . Хизматлар таннархига киритилган харажатлар, шунингдек ушбу хизматларни кўрсатиш билан боғлиқ давр харажатлари ва бошқа харажатлар СК 44-боби қоидаларига риоя этилган тақдирда чегириб ташланади.

Эътибор беринг
Солиқ солиш мақсадида жиҳозларни амортизация қилиш бўйича харажатлар СК 306-моддасига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилади.

 

 

Асосий Воситалар Асосий Воситалар Асосий Воситалар /ru/publish/doc/text185599_import_qilingan_tehnologik_jihozlarni_sotishda_yuzaga_keladigan_soliq_oqibatlari