1-kb шакли бўйича статистика ҳисоботи қандай топширилади

preview

Кичик корхоналар ва микрофирмалар 2022 йил якунлари бўйича 1-kb шакли бўйича ҳисоботни 27 февралга қадар топширишлари керак. Статистика агентлиги ҳар ҳафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунлари 15:00 дан 18:00 га қадар Zoomда мазкур масала бўйича маслаҳатлар беради.

Buxgalter.uz бундай мажлисда иштирок этди ва тафсилотларни аниқлаштирди:


 

Ўзларини қизиқтирган саволларни бериш имкониятидан нафақат чет эл капитали иштирокидаги корхоналар, балки ҳар қандай кичик бизнес субъети ҳам фойдаланиши мумкин.

Яна битта тавсия: давлат тилини билиш онлайн-маслаҳатлардан кўпроқ фойда олишга ёрдам беради. Агар сиз уни мукаммал билмасангиз, бундай кўникмага эга ҳамкасбингиз билан киринг.

 

Иштирокчига айланиш учун: 

1) компьютерингиз ёки телефонингизда Zoom ўрнатилганлигига ишонч ҳосил қилинг;

2) ҳавола бўйича ўтинг.

Конференцияга кириш учун қуйидагилар талаб қилинади:

  • конференциянинг идентификатори: 870 6020 1851;
  • кириш коди: 748644.

Онлайн-учрашув чоғида Агентлик ходимлари 1-kb шаклининг ҳар бир бўлими ва кўрсаткичлари бўйича батафсил жавоб беришади. Шу жумладан:

  • нима учун тизим ҳисоботни қабул қилмаётганлиги;
  • юзага келаётган техник муаммоларни қандай ҳал қилиш кераклиги;
  • 2022 йилнинг 1 октябридан кейин очилган фирмалар ҳисобот топширишлари керак ёки керак эмаслиги ва ҳоказо ҳақида.

Манбага қаранг.

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади


Бошқа тузилмаларда ҳисобот Бошқа тузилмаларда ҳисобот Бошқа тузилмаларда ҳисобот /ru/publish/doc/text187536_1-kb_shakli_buyicha_statistika_hisoboti_qanday_topshiriladi