Полезное для бухгалтера в ноябре:
ДМга эга бўлмаган норезидент билан контракт бўйича хизматлар кўрсатсангиз
“Ташкилот Ўзбекистонда норезидентнинг буюртмасига биноан ускунани таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш хизматларини кўрсатишни режалаштирмоқда. Норезидент республикада доимий муассасага эга эмас. Бизда қандай солиқ оқибатлари юзага келади?”
Саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:
– Кўриб чиқилаётган ҳолатда корхона экспорт контрактини тузади ва хизматларни норезидентга экспорт қилади.
Хизматлар (ишлар) экспорти –Ўзбекистоннинг юридик ёки жисмоний шахси томонидан, уларнинг кўрсатилиш (бажарилиш) жойидан қатъи назар, хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси учун хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш) .
ҚҚС
Реализация қилиш жойи Ўзбекистон бўлган хизматларни реализация қилиш бўйича айланма ҚҚС солиқ объекти ҳисобланади . Хизматлар (таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш) кўчар мол-мулк билан бевосита боғлиқ бўлганлиги ва ҳақиқатда Ўзбекистон ҳудудида кўрсатилиши боис, Ўзбекистон хизматларни реализация қилиш жойи ҳисобланади . Мазкур айланмага 12% ставка бўйича ҚҚС солинади .
Фойда солиғи
Товарларни (ишларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойдага ноль даражали ставка бўйича фойда солиғи солинади .
2022 йилнинг 1 ноябридан бошлаб экспорт қилувчи ташкилотлар фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш кўринишидаги имтиёзни товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган умумий тушумдаги экспорт ҳажмининг улушидан қатъи назар қўллашлари мумкин .
Солиқнинг ноль даражали ставкасини қўллаш учун СКнинг 337-моддаси 9-10-қисмлари шартлари ҳам бажарилиши керак.