Полезное для бухгалтера в ноябре:
Ишламайдиган пенсионерга кўрсатилган ёрдамга солиқ солинадими
“Ишламайдиган пенсионерга – II гуруҳ ногиронига ёрдам ҳисоблашда ЖШДС бўйича қандай имтиёзлар назарда тутилган?.
Саволга “Норма” эксперти Дилором САИДОВА жавоб берди:
– Пенсионерларга қуйидаги тарзда ёрдам кўрсатилиши мумкин:
Илгари корхонанинг ходимлари бўлган, ишламайдиган пенсионерлар томонидан олинган совғалар ва бошқа турдаги ёрдамга солиқ даври – календарь йил давомида МҲЭКМнинг 2,11 баравари доирасида ЖШДС солинмайди .
Агар совғалар қиймати ва (ёки) кўрсатилган ёрдам суммаси биргаликда календарь йил давомида МҲЭКМнинг 2,11 бараваридан ошган бўлса, корхона солиқ агенти сифатида ошиш суммасидан ЖШДС ҳисоблаб чиқариши, ушлаб қолиши ва уни бюджетга тўлаши шарт .
Агар пенсионерга моддий наф тарзидаги ёрдам кўрсатилган бўлса, корхона унинг ёзма аризаси асосида ЖШДСни ушлаб қолмаслик ҳуқуқига эга. Бу ҳолда жисмоний шахс (пенсионер) жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни мустақил равишда тўлаши шарт.
Жисмоний шахс – II гуруҳ ногирони унинг даромадларини МҲЭКМнинг 3 баравари миқдорида қисман ЖШДСдан озод қилиш ҳуқуқига эга . Ногирон имтиёзни қўллаш ва солиқни қайта ҳисоб-китоб қилиш учун солиқ органларига жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадлари ва бошқа даромадларига ижтимоий солиқ солинмайди, сабаби меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар таркибига киритилмайди .