Полезное для бухгалтера в декабре:
Ваколатхонага товарлар сотилганда ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллаш мумкинми
«Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган ташкилот Швейцария компаниясининг ваколатхонаси билан тўловни АҚШ долларида амалга оширишга келишган ҳолда Ўзбекистон ҳудудида товарларни етказиб беришга шартнома тузди. Шартнома ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказилади, чет элдан пуллар келиб тушади, Ўзбекистондаги ваколатхона товарни олади. Мазкур ҳолатда реализация қилишда ҚҚС юзага келадими? Ушбу шартномани 26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731-сон қарорга мувофиқ экспорт шартномасига тенглаштириш мумкинми?».
Ўз фикр-мулоҳазаларини buxgalter.uz билан солиқ маслаҳатчиси Гулнора ЭРГАШЕВА ўртоқлашди:
– ПҚ-1731-сон қарорнинг 5-бандига мувофиқ маҳаллий корхоналарга:
- Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзлари мулк эгаси бўлган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга тўғридан-тўғри битимлар шартида норезидентлар билан хорижий валютада шартномалар тузиш ҳуқуқи берилган.
Белгиланишича, бундай шартномалар маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритган ҳолда экспорт шартномаларига тенглаштирилади 26.03.2012 й. ПҚ-1731-сон 5-б. 4-хатбошиси, 19.06.2020 йилдаги ПФ-6011-сон Фармон таҳририда. ПҚ-1731-сон қарор 5-б. 4-хатбошисининг олдинги таҳририда солиқ тўловчиларга экспорт қилувчи корхоналар учун назарда тутилган солиқ имтиёзлари берилган эди. Лекин 19.06.2020 йилдаги таҳририда бундай ҳуқуқ назарда тутилмаган.
ҚҚСнинг ноль даражали ставкаси
ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини қўллаш ҳолатлари ва шартлари СКнинг 36-бобида назарда тутилган. Дарвоқе, ушбу бобнинг 2019 й. ва 2020 й. таҳрирларига 26.03.2012 йилдаги ПҚ-1731-сон қарордаги қоидалар киритилмаган.
Кўриб чиқилаётган вазиятда:
1) ҳа, бундай шартнома ТСОЯЭАТда рўйхатдан ўтказилади;
2) товарлар экспорти СКнинг 261-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар билан тасдиқланмайди;
3) Швейцария компанияси ваколатхонаси сўмдаги ҳисобрақамга эга бўла туриб, сўмда товарларни сотиб олиш бўйича оддий шартномани мустақил равишда тузиши мумкин эди.
Экспертнинг фикрича, мазкур ҳолатда солиқ тўловчи ҚҚС бўйича ноль даражали ставкани қўллашга ҳақли бўлмайди.
Экспертларнинг қуйидаги тавсияларида янада фойдали йўл-йўриқларни топасиз: