Агар товар Ўзбекистонда қолса, товарни норезидентга сотишга қандай ставка бўйича ҚҚС солинади

preview

Норезидент билан товарни харид қилиш учун контракт тузилди. Бироқ юклангандан кейин товар Ўзбекистон Республикасида қолади, харидор уни давлат муассасасига совға қилишни режалаштирмоқда. Бунда ҚҚС ҳисобланадими ёки товар экспортига имтиёздан фойдаланиладими, ахир харидор - норезидент ва у чет элда жойлашганда?

Buxgalter.uz илтимосига биноан вазиятни “Assistance In Tax” солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА шарҳлаб берди:


- “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига асосан товарлар экспорти - товарларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан уларни қайта олиб кириш тўғрисидаги мажбуриятни олмасдан олиб чиқиб кетилиши, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса.

Ўзбекистон Республикаси корхоналарига Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзлари эгаси бўлган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга тўғридан-тўғри битимлар шартида норезидентлар билан хорижий валютада шартномалар тузиш ҳуқуқи берилган.

Бунда мазкур шартномалар маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритган ҳолда экспорт шартномаларига тенглаштирилади .

Ушбу қоидалар корхонага кўрсатилган контрактларни норезидентлар билан валютада тузиш ҳуқуқини беради.

ҚҚС тўлаш бўйича афзалликларга келсак, товарлар экспортига СКнинг 261-моддасининг барча талаблари

бажарилган тақдирда - яъни товарни Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш тўғрисида тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, ноль даражали ставка бўйича ҚҚС солинади.

Кўриб чиқилаётган ҳолда товар божхона ҳудудидан олиб чиқилмайди, демак, ҚҚСнинг ноль даражали ставкасини ҳам қўллаш мумкин эмас.