Прочтите, если выплачиваете доходы нерезидентам, не связанные с ПУ:
Брендларни импорт қилувчилар реестри қандай шакллантирилади
2023 йил 1 январдан бошлаб халқаро брендлар товарларининг айрим турлари бўйича импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари қўлланилади (12.10.2022 йилдаги ПҚ-393-сон қарор). Вазирлар Маҳкамасининг 09.03.2023 йилдаги 99-сон қарори билан Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Тафсилотлар norma.uz порталида келтирилади:
Импорт божхона божининг пасайтирилган ставкалари Импорт қилувчилар реестрига асосан қўлланилади, у Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан юритилади. Импорт қилувчилар Реестрга Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши хулосасига асосан киритилади.
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисида низом қуйидагиларни назарда тутади:
- Реестрни шакллантириш, юритиш ва тасдиқлаш тартиби;
- ариза берувчини Реестрга киритиш шартлари ва талаблари, Реестрга киритишни рад этиш ҳамда ундан чиқариш тартиби;
- Реестрга киритилган халқаро брендлар товарларини импорт қилувчилар томонидан импорт божхона божининг пасайтирилган ставкаларини қўллаш тартиби.
Реестрга кириш учун ариза берувчи
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза юборади:
- ариза берувчи халқаро брендлар товарларининг айрим турларининг бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
- маҳсулот етказиб бериш бўйича тўғридан-тўғри тузилган импорт шартномалари;
- товарларнинг сифати (хавфсизлигини) тасдиқловчи ҳужжатлар;
- товарнинг келиб чиқиш мамлакати ҳақида дастлабки маълумот.
Аризани кўриб чиқиш учун тўлов миқдори ҳар бир импорт шартномаси суммасининг, қўшимча келишувлар бўйича – қўшимча келишув суммасининг 0,8 фоизини ташкил этади. Ушбу суммага ҚҚС алоҳида ҳисобланади.
Вазирлик томонидан ариза у қабул қилинган кундан бошлаб 20 иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Ариза берувчини ва халқаро брендлар товарларининг Реестрга киритилганлиги тўғрисидаги Сертификат 1 йил амал қилиш муддати билан берилади. Сертификатни қайта расмийлаштириш учун ҳам БҲМнинг 5 баробари (1,5 млн сўм) миқдорида тўлов ундирилади.
Norma.uz материаллари асосида