Полезное для бухгалтера в ноябре:
Контрагентнинг молиявий ҳолатини қандай текшириш мумкин
Мажбурий лозим даражада эҳтиёткорлик қилиш доирасида сизга ЯИДХП хизмати – “Ташкилотнинг тўловга қобилиятсизлиги (банкротлиги) тўғрисида маълумот олиш” асқотиши мумкин. Контрагентнинг молиявий ҳолатини унинг СТИРи ёрдамида аниқлаштириш мумкин.
Сервисдан фойдаланиш учун:
1) ЯИДХПда OneID орқали авторизациядан ўтинг;
2) https://my.gov.uz/uz/service/721 саҳифасига ўтинг ва “Хизматдан фойдаланиш”га босинг;
3) тегишли майдонга сиз текширмоқчи бўлган ташкилотнинг СТИРини киритинг.
Хизмат – бепул. Натижа дарҳол автоматик тарзда шакллантирилади. У қуйидаги кўринишга эга:
Контрагентларни текшириш учун бошқа воситалар ҳақида сиз қуйидаги тавсиялардан билиб олишингиз мумкин:
- Бўлажак ҳамкор қандай текширилади ва лозим даражада эҳтиёткорлик қандай амалга оширилади;
- Контрагентларни текшириш бўйича эслатма.
Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади