ҚҚС тўловчиси ўз вақтида махсус рўйхатдан ўтмаган бўлса

preview

“Фирма 2023 йил 24 февралда рўйхатдан ўтказилган. Рўйхатдан ўтказиш чоғида солиқ солишнинг умумбелгиланган тизимини танладик. ДСИда мақоми – ҚҚС тўловчиси. Бироқ ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини олиш учун ариза бермадик, сабаби директор зудлик билан хизмат сафарига жўнаб кетди. Фаолият юритилмади, ҚҚС бўйича ноль кўрсаткичли ҳисобот топширамиз. Лекин солиқ инспекцияси ҳали бизда ҚҚС тўловчиси гувоҳномаси мавжуд эмаслиги туфайли айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисобот топширишни талаб қилмоқда. Бу тўғрими?”. 

Саволга buxgalter.uz илтимосига биноан “Balance Calculate” ХК директори, “Profi Training” НТМнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича сертификатланган  тренери Венера МАЛИКОВА жавоб берди:

 

– Йўқ, нотўғри.

Янги ташкил этилган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан айланмадан олинадиган солиқни тўлаш тартибини танлашга ҳақли. Буни тадбиркорлик фаолияти субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш чоғида кўрсатиш лозим .

Корхона рўйхатдан ўтказиш чоғида солиқ солишнинг умумбелгиланган режимини танлаганлигини ҳисобга олган ҳолда, у ҚҚС тўловчиси ҳисобланади ва ҳар ойда ҚҚС ҳисоб-китобини , чорак якуни бўйича эса – Фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиши керак.

ҚҚС бўйича махсус рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлигидан қатъи назар – Солиқ кодексига мувофиқ ушбу солиқни тўлаш мажбурияти юклатилган шахс ҚҚС тўловчиси ҳисобланади .

Солиқ органларида махсус рўйхатдан ўтмаган юридик шахслар ҚҚСни уни ҳисобга олиш ҳуқуқисиз тўлайди .

Эътибор беринг

Махсус рўйхатдан ўтказиш учун ариза солиқ органига ҚҚС тўлаш бўйича мажбурият юзага келган кундан эътиборан 5 иш куни мобайнида жўнатилиши керак .

Солиқ органлари ҚҚСнинг солиқ тўловчиси сифатида солиқ органларида ҳисобга қўйишнинг белгиланган тартиби бузилганда, солиқ тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ корхона ҚҚС тўловчисига айланган санадан ҳақиқатда ҳисобга қўйилган санагача бўлган даврда олган даромадининг 5 фоизи миқдоридалекин 5 млн сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга ҳақли .

Сиз айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этишингиз керак эмас.

 

 

ҚҚС ҚҚС ҚҚС /ru/publish/doc/text190075_qqs_tulovchisi_uz_vaqtida_mahsus_ruyhatdan_utmagan_bulsa