ЧЕК-ВАРАҚ: ҳисобварақ-фактуралар ва чекларда МХИКдаги хатоларга қандай йўл қўймаслик керак

preview

МХИК – электрон ҳисобварақ-фактуралар ва онлайн-НКТ чекларининг муҳим реквизити. МХИК билан боғлиқ хатолар ва уларнинг оқибатларидан қочиш учун ФМО мутахассислари ёрдамида тузилган бизнинг чек-варағимиздан фойдаланинг:

Эътибор беринг

Муҳим материалларни ўтказиб юбормаслик учун бизнинг ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

Биз унда барча янги ёки янгиланган материалларнинг эълонларини чоп этамиз.

 

1. Тўғри МХИКни кўрсатганингизга ишончингиз комил бўлмагунча ЭҲФни имзоламанг.

МХИК тўғри ҳисобланади, агар:

  • tasnif.soliq.uzнинг жорий версиясига мувофиқ бўлса;
  • реализация қилинаётган товарга (хизматга) мувофиқ бўлса;
  • ҳужжатда хатоларсиз кўрсатилган бўлса.

МХИК товарнинг ишлаб чиқарувчидан (импорт қилувчидан) якуний истеъмолчига қадар бутун йўли давомида ўзгармайди.

Эътибор беринг

Қандай қилиб tasnif.soliq.uz функционали ёрдамида тўғри МХИКни танлаш ва қачон янги МХИК учун ариза бериш маънога эга бўлишини “МХИК: ўлчов бирликлари, имтиёзлар ва tasnif.soliq.uz функционали билан қандай ишлаш керак” вебинарида батафсил кўриб чиқамиз.

Бошланиши – 2023 йил 31 май куни соат 10:00 да. Ҳавола бўйича ёзилиш мумкин.

 

2. Tasnif.soliq.uzдаги шахсий кабинетда “Танланган МХИК” рўйхатини шакллантиринг:

  • “Танланган МХИК” иловасида “Кирувчи ЭҲФдан “Танланган МХИК”га қўшиш” функционалини ёқинг;
  • рўйхатни солиқ маъмуриятчилиги учун зарур бўлган, ишлаб чиқарилаётган товарлар (хизматлар) учун керакли МХИК билан тўлдиринг. Бунинг учун tasnif.soliq.uzда тегишли МХИКни топинг ва унинг ёнидаги “Танланганга қўшиш”га босинг.

3. Ҳисобварақ-фактураларда “МХИК” устунини тўлдириш чоғида чиқиб келадиган тавсиядан фойдаланинг. Унда tasnif.soliq.uzдаги сизнинг “Танланган МХИК” рўйхатингиздан барча МХИК акс эттирилади.

4. Онлайн-НКТ учун товарлар ва хизматлар рўйхатини tasnif.soliq.uzда яратилган сизнинг “Танланган МХИК” рўйхатингиз асосида шакллантиринг.

Агар сизнинг онлайн-НКТ МХИКни tasnif.soliq.uz билан мувофиқлигини автоматик тарзда текширилишини қўллаб-қувватламаса (тугмали онлайн-НКМ), албатта, ҳеч бўлмаганда, ҳафтада бир марта МХИКни текшириш дастурини ишга туширинг ва хотирадаги товарлар рўйхатини янгисига алмаштиринг.

5. Агар расмийлаштирилган ҳужжатларда МХИКдаги хатони аниқлаган бўлсангиз, уни тузатинг:

  • ҳисобварақ-фактураларда – тузатилган ЭҲФ расмийлаштирган ҳолда;
  • онлайн-НКТ чекларида – my3.soliq.uzдаги “Назорат-касса техникасига доир ахборот” интерактив хизматининг чекка тузатиш киритиш учун функционали ёрдамида. Башарти онлайн-НКТ чеки воситачи, маркетплейс ёки электрон тўлов тизими томонидан берилган бўлса, товарни  сотган сотувчилар мазкур функционал ёрдамида МХИКни мустақил равишда тузатишлари мумкин.

Олег ГАЕВОЙ


Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари Товар ва хизматлар кодлари /ru/publish/doc/text190699_chek-varaq_hisobvaraq-fakturalar_va_cheklarda_mhikdagi_hatolarga_qanday_yul_quymaslik_kerak